ДУШАНБЕДА 51 ЁШЛИ СОВУҚ ҚУРОЛ СОТУВЧИСИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

«Пичоқ» операцияси доирасида милиция Душанбеда совуқ қурол сотаётган 51 ёшли Ҳаким Юсуповни қўлга олди, дея хабар бермоқда пойтахт ички ишлар бошқармаси матбуот маркази 21 декабр куни ўз расмий сайтида.

Юсупов Исмоил Сомоний проспектидаги ер ости ўтиш иншоотида жойлашган 8-магазинда совуқ қурол савдоси билан шуғулланган, деб хабар берилади.

«Савдо нуқтасини текшириш натижасида 24 хилдаги пичоқ, 6 та темир таёқ, 13 та темир, резина ва ёғоч таёқ (дубинка), иккита электрошокер ва совуқ қурол сифатида ишлатилган бошқа буюмлар мусодара қилинди», — деб ёзади ички ишлар бошқармаси.

Қайд этилишича, қўлга олинган шахс сўроқ пайтида унинг товари ёш йигитлар ва вояга етмаганлар орасида харидоргир эканини тан олган.

«Юсуповга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протокол тузилган, у беш кунга ҳибсга олинган», — деди милиция.

Хабарда қайд этилишича, ёшлар ва вояга етмаганлар юқорида қайд этилган совуқ қуролларни маиший фойдаланиш учун эмас, балки можароларда фойдаланиш учун, шунингдек, рақибларни қўрқитиш учун сотиб оладилар.

Ички ишлар вазирлигининг пойтахт бошқармаси хулосасига кўра, «Пичоқ» операцияси бир неча марта ёшларнинг жанжалларидан хавотирланган шаҳар аҳолиси мурожаатига кўра ёшлар ўртасида низоларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: