«ИСТИҚЛОЛ» ТУННЕЛИ КЕЧАСИ ИШЛАМАЙДИ

Ундаги транспорт қатнови нафақат кун давомида, балки кечаси ҳам чекланади.

«Истиқлол» туннелидаги таъмирлаш ишларини имкон қадар тезроқ якунлаш учун кечаси ҳам транспорт қатнови чекловлари жорий этилди, дея хабар беради IRS йўл бошқармаси филиали «Азия-Плюс»га.

20 декабрдан бошлаб, ҳар куни соат 9:00 дан 13:00 гача «Истиқлол» туннели орқали транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари 10 кун давом этади.

«Бироқ, 21 декабр кунидан бошлаб, кечқурун соат 21:00 дан 24:00 гача транспортлар ўтишига чеклов қўйилди. Айни пайтда бу ерда вентиляция тизими ўрнатилади», — дейди компания масъули.

У тунги транспорт қатнови чеклови қанча давом этишига ойдинлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, бу туннел орқали трафик учун биринчи чеклов эмас. Жорий йилнинг 5 июнидан бошлаб таъмирлаш ишлари туфайли туннел вақтинча ёпилди. Таъмирлаш ва реконструкция ишлари 3 ой давом этди, туннелга ёритиш мосламалари, кузатув камералари ва ҳаво тозалагичлар ўрнатилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: