ТОЖИКИСТОНДА 2022 ЙИЛНИНГ ЁЗИДА МАОШ, НАФАҚА ВА СТИПЕНДИЯЛАР ОШИРИЛАДИ

Республикада энг кам иш ҳақи миқдори ҳам белгиланади.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 21 декабр куни 2022 йилнинг 1 июлидан нафақалар, маошлар ва стипендиялар оширилишини маълум қилди.

«2022 йил 1 июлидан давлат ва жамият бошқаруви органлари, таълим, маданият, спорт, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, шунингдек, талабалар стипендиялари ва бошқа турдаги стипендиялар 20 фоизга оширилади”, – деди давлат раҳбари республика парламентига йиллик мурожаатида.

Президент шунингдек, 2022 йил 1 январдан ҳарбий хизматчиларнинг ойлик маошларини 25 фоизга, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг бошқа ходимларининг иш ҳақини  20 фоизга оширишни таклиф қилди.

Эмомали Раҳмон энг кам иш ҳақини 50 фоизга ошириб, 600 сомоний қилиб белгилашни таклиф қилди. Айни пайтда мамлакатда энг кам иш ҳақи 400 сомонийни ташкил қилади.

Тожикистон Президентининг сӯзларига кӯра,  2022 йил 1 июлидан етим болалар учун амалдаги нафақа миқдори ҳам 25 фоизга оширилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: