ТОЖИКИСТОН ЖАМОАСИ ТАЭКВОНДО БӮЙИЧА ӮСМИРЛАР ӮРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА УЧИНЧИ ӮРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Тожикистон ITF ёш таэквондочилари Беларусда бӯлиб ӯтган жаҳон чемпионатида 16 медални қӯлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ӯринни эгалладилар.

Ушбу чемпионат Минск шаҳрида пандемия сабабли катта чекловлар шароитида ӯтказилди. Шунга қарамай,  чемпионатда 36 давлатдан 450 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Тожикистон ITF Таэквондо ва кикбоксинг  миллий федерацияси маълумотига кӯра, мамлакатимиз шарафини 11 нафар ёш спортчи ҳимоя қилди.

«Тожикистон терма командаси жорий мавсумнинг муҳим турнирларидан бири – 2021 йил жаҳон чемпионатида қатнашди ва яхши ӯйин кӯрсатди. Жамоа кӯплаб совринларни қӯлга киритишга муваффақ бӯлганидан мамнунмиз. Қувонарлиси, терма жамоамиз сафида 3та олтин медал – учта янги жаҳон чемпиони бор”, – деди федерация раҳбари Мирсаид Яхёев.

Жаҳон чемпионати якунига кӯра, “шахсий тул” дастурида Шахзода Тожибоева, спарринг баҳсларида Фотима Бекмуродова ва Мӯминжон Нуров олтин медални қӯлга киритди.

Сабрина Оқилова ва Мӯминжон Нуров “шахсий тул” дастурида, шунингдек,  республика қизлар жамоаси тул ва махсус техника дастурида  кумуш медалларни қӯлга киритдилар.

Тул ва спарринг баҳсларида Севинч Қосимова ва Азиз Тожибоев бронза медали соҳиби бӯлишди.Шунингдек, ушбу дастурда Амир Мадалиев, Назмия Асаколова ва қизлар жамоаси учинчи ӯринни эгалладилар.

Фотима Бегмуродова махсус техникада ва қизлар жамоаси ӯзини ҳимоя қилиш бӯйича  турнирда учинчи натижага эришдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: