ТОЖИКИСТОН ШИМОЛИДА ҲАРБИЙ КОМИССАРИАТ ХОДИМИ ПОРА ОЛАЁТГАНДА ҚӮЛГА ОЛИНДИ

Суғд вилояти ҳарбий комиссариати ходими Мавзуна Абдуллоева фирибгарликда гумонланиб қӯлга олинди,  деб хабар беради Тожикистон Давлат назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот маркази.

«Агентликка фуқаро А. мурожаат қилиб, Мавзуна Абдуллоева ҳарбий хизматга яроқсизлик тӯғрисидаги хулоса билан ҳарбий билет тӯғрилаб бериш эвазига 10 минг сомоний пул талаб қилаётганини айтди”, қайд этилади коррупцияга қарши кураш агентлиги хабарида.

Манбанинг таъкидлашича, 4 минг сомоний пул олган Абдуллоева фуқаро А .дан яна олти минг сомоний  олиб келишни талаб қилган, пулларни олаётганида агентлик тезкор ходимлари томонидан қӯлга олинган.

Шу билан бирга, ушбу жиноятга фуқаро Зарина Ғафурованинг алоқадорлиги аниқланган. У ҳарбий комиссариат ходими эканлиги ҳақида хабарда ойдинлик киритилмаган.

Мавзуна Абдуллоеваниг қӯлга олиниши қайси санада рӯй бергани ҳақида ҳам маълум қилинмаган.

Ҳар икки аёлга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 247-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноий иш қӯзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: