ДУШАНБЕДА ЭР-ХОТИН ФИРИБГАРЛИКДА ГУМОН ҚИЛИНМОҚДА

Пойтахт милицияси душанбелик 26 ёшли бир фуқаро эр-хотин томонидан алданганлик ҳолатини текширмоқда. Тахмин қилинишича, эр-хотин мавжуд бўлмаган бир квартира учун ундан $ 20 минг олишган, деб хабар беради Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот маркази.

Қайд этилишича, Шоҳмансур ноҳиясининг 1-ИИБга бир киши мурожаат қилиб, 2015 йилнинг апрелида пойтахтнинг 44 ёшли фуқароси 39 ёшли рафиқаси билан биргаликда унинг ишончига кириб, ундан 20 минг доллар олишганини айтган.

Жабрланувчининг баёнотига кўра, эру хотин бу пул эвазига унга Душанбе шаҳридан квартира ваъда қилишган, лекин у ҳеч қандай пул ва квартирани кўрмаган.

Ички ишлар вазирлиги гумон қилинувчилар ва арз қилувчининг номларини ошкор қилмаган. Шу билан бирга, гумонланувчилар фирибгарлик, контрабанда ва вазифасини суиистеъмол қилишганлиги учун уч марта жавобгарликка тортилган.

Бу факт юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Яқинда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон парламентга йўллаган Паёмида бош прокуратурага қонунларга риоя этиш ва ижро этилиши устидан назоратни мустаҳкамлаш учун кўрсатма берган.

Республика статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-октябр ойларида республикада 20 мингдан ортиқ жиноят рўйхатга олинган бўлиб, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 5,2% га кўпдир. Ушбу даврда фирибгарлик жинояти 25% га ошди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: