ТОЖИКИСТОН ЖАНУБИ-ШАРҚИЙ ОСИЁНИНГ ДЕНГИЗ ПОРТЛАРИДА

Тожикистон транспорт вазири Покистон билан янги транспорт шартномасининг афзалликлари ва мамлакатнинг Жануби-Шарқий Осиёнинг денгиз портларига чиқишини маълум қилди.

Тожикистон Транспорт вазирлиги раҳбари Азим Иброҳимнинг айтишича, энди Япония, Корея, Сингапур ва Осиёнинг бошқа давлатларидан импорт қилинадиган товарларни Покистон орқали етказиб бериш янада қулайроқ бӯлади.

Вазирнинг сӯзларига кӯра, бу  Тожикистон парламенти мамлакатимиз ва Покистон ӯртасида янги транспорт шартномаси имзоланиши тасдиқланганидан сӯнг мумкин бӯлди.

Азим Иброҳим ҳозирда мамлакатимиз юк ташиш бӯйича қӯшимча афзалликларга эга эканлигини қайд этиб, Покистон билан халқаро автомобил  ташувлари тӯғрисидаги ҳужжат тақдим этаётган имкониятларни тушунтириб берди.

Унинг фикрича, икки давлат ҳукуматлари ӯртасидаги келишувнинг асосий мақсади денгиз портларига чиқишнинг йӯлларини топишдан иборат. Имзоланган шартнома эса тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очади.

«Хусусан, Покистоннинг Карачи ва Гвадар портларига чиқиш мултимодал юк ташишни амалга ошириш ва Хитой–Покистон иқтисодий коридорига уланишни осонлаштиради”, деди вазир парламентнинг “Голос народа” газетасида.

Унинг сӯзларига кӯра, келишув Япония, Малайзия, Сингапур ва Жанубий Кореядан транспорт учун турли техник жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар ва мойлаш материаллари ташишни назарда тутади.

Азим Иброҳим хулосасига кӯра, ушбу йӯналиш Тожикистондан Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига юк ташишнинг энг муҳим муқобил йӯлига айланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: