ШАҲАР МАЪМУРИЯТИ: ДУШАНБЕДА ЯНГИ ЙИЛ ҚАНДАЙ НИШОНЛАНАДИ?

Тожикистон пойтахти аҳолиси ва меҳмонларини Янги йил арафасида пойтахтнинг бир қанча йирик бозорларида байрам ярмаркалари кутмоқда.

Душанбеда Янги йил олдидан йирик бозорларда ярмаркалар очилади, деб хабар берди Sputnik Тожикистонга шаҳар маъмуриятида.

«Биз аллақачон шаҳарни Янги йил байрамига безатдик, хиёбонларда ёрқин иллюминациялар пайдо бӯлди, шаҳарнинг барча ноҳияларида арчалар ӯрнатдик. Рӯдакий шоҳ кӯчаси бӯйлаб  байрам сувенирлари сотиладиган дӯкончалар ӯрнатилди”, аниқлик киритди манба.

Бундан ташқари у  Янги йил арафасида бир вақтнинг ӯзида бир қанча бозорларда қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари ярмаркалари очилиши, бу ерда янги йил дастурхони учун маҳсулотларни бозор нархидан арзон нархларда харид қилиш мумкинлигини айтди.

Ярмаркалар “Меҳргон”, “Деҳқон”, “Саховат”, “Ховарон”, “Корвон”.

бозорларда бир вақтнинг ӯзида ишга тушади.

Тӯрт йилдирки Душанбеда бундай Янги йил ярмаркалари ӯтказилмоқда.

31 декабрдан 1 январга ӯтар кечасидаги  байрам дастури ва анъанавий салютга келсак, шаҳар маъмурияти бу тадбирларни истисно этмайди. Аммо Коронавирусга қарши кураш бӯйича республика штабининг қарорини кутмоқда.

Эслатиб ӯтамиз, Тожикистонда 31 декабр оддий иш куни. Бироқ кейинги уч кун дам олиш кунлари бӯлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: