ДУШАНБЕ –ЧАНОҚ АВТОМОБИЛ ЙӮЛИНИНГ ПУЛЛИК ПЛАЗАЛАРИ ОРҚАЛИ ӮТИШ ТАРИФЛАРИ ОШИРИЛАДИ

Янги йилдан бошлаб енгил автомобил ҳайдовчилари нақд пул билан 28 сомоний кӯпроқ тӯлайдилар.

2022 йил 1 январдан бошлаб   «Инновейтив Роуд Солюшнз ЛТД» компанияси зиммасига юклатилган   “Душанбе–Чаноқ” автомобил йӯлининг толлинг плазалари бӯйлаб ҳаракатланиш учун ӯзгартирилган тарифлар жорий этилади.

Енгил автомобиллар учун ҳаракат нақд пул билан 89 сомоний, нақд пулсиз 69 сомоний қилиб белгиланган. Ӯзгартиришлар 2022 йилнинг 1 январидан киритилади.

Янги йилдан бошлаб енгил автомобил ҳайдовчилари Душанбе – Хужанд йӯлида нақд пулда  28 сомоний , нақд пулсиз эса 14 сомоний кӯпроқ тӯлайдилар. Иккинчи ва учинчи тоифа автомобиллар  ҳайдовчилари нақд пулда 43 сомоний, нақд пулсиз эса 29 сомоний кӯпроқ тӯлайди. Тӯртинчи тоифали ҳайдовчилар учун нақд пулда 46 сомоний, нақд пулсиз 32 сомоний кӯпроқ тӯлайдилар.

Илгари биринчи тоифали ҳайдовчилар ушбу йӯлда ҳаракатланиш учун 55 сомоний, иккинчи тоифалилар 167 сомоний, учинчи тоифалилар 433 сомоний ва тӯртинчи тоифа ҳайдовчилари 544 сомоний тӯлаганлар.

Ушбу қарор “Рақобатни ҳимоя қилиш тӯғрисида”ги қонуннинг 22-моддаси 1-қисми 16-бандига, “Доминант ва монополия хӯжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар нархларини (таърифларни) тартибга солиш қоидалари тӯғрисида”ги низомнинг 6-бандига ва Монополияга қарши  хизмати низомининг 12-бандига  мувофиқ, шунингдек, мамлакатнинг Монополияга қарши хизмати раҳбарининг буйруғига биноан қабул қилинган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: