РОССИЯ ҚИДИРУВДАГИ 13 НАФАР ФУҚАРОНИ ТОЖИКИСТОНГА ЭКСТРАДИЦИЯ ҚИЛДИ

Улар орасида ӯн бир эркак ва икки аёл бор.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси Тожикистоннинг ваколатли органларига турли жиноятларни, асосан молиявий жиноятларни содир этганлик учун қидирувга берилган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун рухсат берди, хабар берди  РФ Бош прокуратураси.

 

Россия жами 13 кишини – 11 эркак ва 2 аёлни Тожикистоннинг тегишли органларига  топширди. 

 

Жумладан, “Амонатбонк” давлат жамғарма банкининг катта миқдордаги пулларни ӯзлаштиришда айбланган  икки собиқ ходими Тожикистон ҳуқуқ–тартибот органлари ихтиёрига топширилди.

Шунингдек, экстрадиция қилинганлар орасида гиёҳванд моддалар савдоси, фирибгарлик ва қаллобликда гумон қилинган фуқаролар ҳам бор.

Яқинда Тожикистон Республикаси  парламентининг  қуйи палатаси Тожикистон ва Венрия ӯртасидаги экстрадиция шартномасини ратификация қилган эди.

Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси сайтида эълон қилинган ҳужжатларга кӯра, Тожикистон Украина, Эрон, Афғонистон, Хитой ва БАА билан ҳам шундай келишувга эга.

Шунингдек, МДҲ давлатларининг озодликдан маҳрум этилган  маҳкумларни жазони ӯз давлатларида  давом эттириш учун экстрадиция қилиш ҳақидаги қӯшма конвенцияси ҳужжатлари ҳам мавжуд бӯлиб, унда Тожикистон билан бир қаторда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Туркманистон, Ӯзбекистон ва Украина ҳам бор.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: