ТОЖИКИСТОН ВА ЭРОН ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ МИНТАҚАЛАР ҲУДУДИДА ҚӮШМА КОРХОНАЛАР ЯРАТИШ МАСАЛАСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Душанбе шаҳрида 22 декабр куни Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Абдураҳмон Абдураҳмонзоданинг Эроннинг “Фикри бартар” (“Илғор ғоя”) Савдо маркази раҳбари Париноз Пешдодиён билан учрашувида Тожикистон эркин иқтисодий минтақаларида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қӯшма корхоналар ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар беради  вазирлик матбуот хизмати.

«Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Тожикистон эркин иқтисодий минтақаларда минерал сувлар, шунингдек, томат пастаси ва консерва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қӯшма корхоналар ташкил этишни таклиф қилди”, қайд этди манба.

Ӯз навбатида, Париноз Пешдодиён таклифни мамнуният билан қабул қилиб, мазкур ташаббус икки давлат ӯртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.

 

Учрашувда, шунингдек, Тожикистон эркин иқтисодий минтақалари ва “Фикри бартар” Савдо маркази ӯртасида ҳамкорлик тӯғрисида ӯзаро англашув меморандумининг имзоланишига  тайёргарлик кӯриш ва савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон статистика агентлиги маълумотларига кӯра, 2021 йилнинг 11 ойида икки давлат ӯртасидаги ташқи савдо айланмаси 93,2 миллион долларни ташкил қилган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 44,6 миллион долларга кӯпдир.

Тожикистон умумий ташқи савдо айланмасининг Эрон билан товар айланмаси улуши бу даврда 1,7 фоизни ташкил этиб, Тожикистон Республикаси ташқи савдо айланмаси таркибида 9-ӯринда туради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: