ТОЖИКИСТОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ БӮЙИЧА КЕНГАШГА ҲУРИННИСО АЛИЗОДА РАҲБАРЛИК ҚИЛАДИ

 Душанбеда 24 декабр куни Тожикистон ОАВ бӯйича Кенгашининг йиллик йиғилиши бӯлиб ӯтди ва унда кенгашнинг янги раҳбари сайланди.

Кӯпчилик овоз билан Тожикистон ОАВ бӯйича Кенгашига “Минбари халқ” газетаси журналисти Ҳуриннисо Ализода раҳбар этиб сайланди.

Йиғилишда давлат органлари, халқаро ташкилотлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирлари иштирок этдилар.

Йиғилиш жараёнида босма ва электрон ахборот воситаларида одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиниши устидан ӯтказилган мониторинг ва таҳлил натижалари юзасидан ҳисобот тингланди.

Жорий йилнинг ӯтган даврида 70та босма  ва 10та электрон оммавий ахборот воситаларида 472та журналистик фаолиятнинг ахлоқий меъёрлари бузилишига йӯл қӯйилганлиги қайд этилди.

Сӯнгги икки йил ичида мамлакат ОАВ бӯйича Кенгашига “Минбари халқ” газетасининг бош муҳаррири Бахтиёр Ҳамдамов раислик қилган. Бунгача ушбу медиа ташкилотга Зинатулло Исмоилзода, Кироншох Шарифзода, Нуриддин Қаршибоев, Хуршеди Атовулло, Шахло Акобирова раҳбарлик қилган эдилар.

Эслатиб ӯтамиз, ОАВ бӯйича Кенгаш журналистларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва оммавий ахборот воситаларида ахлоқий меъёрларга риоя этилишини назорат қилувчи мустақил журналистлар ташкилоти ҳисобланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: