ХУЖАНД ШАҲРИ ФУҚАРОСИ ҚАЛБАКИ АҚШ ДОЛЛАРЛАРИ БИЛАН ҚӮЛГА ТУШДИ

Тожикистон шимолида Хужанд шаҳри фуқароси 37 ёшли Абдураҳмон Ҳамидов қалбаки хорижий валюта айирбошлагани учун қӯлга олинди.

У Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлигининг Суғд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ӯтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қӯлга олинди.

Агентлик сайти маълумотига кӯра, шахсий тинтув чоғида қӯлга олинган шахсдан қонуний муомалада бӯлган банкноталарни ишлаб чиқариш технологик меъёрларига мос келмайдиган 86 дона 100 долларлик қалбаки пул белгилари олиб қӯйилди. Сохта долларлар компютер ёрдамида рангли чоп этиш технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган, хабар беради агентлик.

Дастлабки суриштирув жараёнида А.Ҳамидов Салим исмли шахсдан олдиндан тил бириктириб, сотиш мақсадида қалбаки пул белгиларини олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Абдураҳмон Ҳамидовга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 281-моддаси 2-қисми 2а” ва “б” бандлари (“Қалбаки пул ёки қимматбаҳо қоғозларни тайёрлаш ёки сотиш”) билан жиноий иш қӯзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: