«БИЗ ҚАЙТАРИБ БЕРМАЙМИЗ” ЁКИ АФҒОНИСТОННИНГ ДУШАНБЕДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ВА “ТОЛИБОН” ӮРТАСИДАГИ 800 МИНГ ДОЛЛАРЛИК МОЖАРО ҚАНДАЙ ЯКУНЛАНАДИ?

Толиблар пулларни Афғонистонга қайтаришни талаб қилмоқда, аммо пулларни ҳисобдан “ечиб” олган элчи бундай қилмоқчи эмас.

“Толибон” ҳукумати Афғонистон элчихонаси дипломатик ваколатхона ҳисобига ӯтказилган қарийб 800 минг долларни Кобулга қайтаришни талаб қилмоқда, бироқ Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар пуллар қайтарилмаслигини баён қилди.

«Толибон» пулни қайтаришни талаб қилишга ҳаққи йӯқ, чунки Афғонистон элчихонаси Афғонистон Ислом Республикасининг расмий департаменти ҳисобланади ва унинг ҳисоб рақамига турли миқдорда маблағ ӯтказилади ва толиблар бу ҳақда савол беришган ҳақли эмас”, – қайд этди дипломат “Азия-Плюс” билан суҳбатда.

Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси ҳисобига  ӯтказилган 800 минг доллар билан боғлиқ баҳс ҳақидаги маълумотни Кобулнинг “Пажвок” ахборот агентлиги эълон қилди.

Агентлик маълумотига кӯра, Ашраф Ғани ҳукмронлигининг сӯнгги кунларида Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси ҳисобига “англашилмовчилик” туфайли 786 минг доллар ӯтказилган ва айни пайтда “Толибон” пулларни Кобулга қайтаришни сӯраб мактуб юборган.

Агентликнинг ёзишича, пуллар атайлаб ӯтказилган ва элчихонанинг банк ҳисобидан ечиб олинган.

«Биринчидан, биз “Толибон”ни расман тан олмаймиз. Бошқа томондан, биздан пулни қайтаришимизни талаб қилаётган толиблар ким ӯзи? Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси яна бир  кичик Афғонистон бӯлиб, бу ерда 10 мингга яқин афғонлар яшайди ва ишлайди. Биз уларга ёрдам бера оламиз”, – деди Афғонистон элчиси.

Агбар гӯёки  англашилмовчилик туфайли ӯтказилган пуллар бӯйича  можарони толибларга нисбатан тутган позицияси билан боғлайди: “Маълумки, элчихонанинг толибларга нисбатан қиличи ӯткир ва уларга қарши курашади”, деди Агбар.

«Пажвок»нинг ёзишича, пул элчихона харажатлари учун ӯтказилган, бироқ Муҳаммад Зоҳир Агбар Афғонистон ҳукумати раҳбарининг собиқ биринчи ӯринбосари Амрулло Солиҳ билан маслаҳатлашгандан сӯнг уни элчихонанинг банк ҳисобларидан ечиб олган.

Агентлик “Толибон” Молия вазирлигининг Душанбедаги Афғонистон элчихонасига йӯллаган мактуби матнини эълон қилди, унда 2021 йилнинг 31 июлида Молия вазирлиги дипломатлар ва маҳаллий ишчиларнинг маошлари ва тиббий суғурталари учун 87 минг доллардан ташқари англашилмовчилик туфайли яна 785 628 доллар ӯтказганлиги ҳақида ёзилган.

“Толибон”нинг Молия вазирлиги қӯшимча пулларни давлатнинг “Бонки Афғонистон”даги ҳисоб рақамига зудлик билан қайтарилишини талаб қилди.

Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонасининг исмини ошкор этмаган ходими сӯзларига кӯра, «Пажвок» агентлиги “пуллар аввалги ҳукуматнинг сӯнгги кунларида маошлар, суғурта ва элчихонанинг кейинги уч йиллик харажатлари учун Тожикистонга ӯтказилган”, деб хабар беради.

«Пажвок» манбасига кӯра, айни пайтда Душанбедаги элчихонанинг  банк ҳисоби ёпиқ.

Афғонистон Молия вазирлиги вакили кӯрсатилган маблағнинг элчихона банк ҳисобларидан олиб қӯйилиши бӯйича, “бу расмий манзилдан ӯтказилган расмий пул, шунинг учун бугун ёки эртага элчихонамиз ӯз ишини давом эттирганда Агбар қаерда бӯлмасин пулни қайтаришга мажбур”, – деб баёнот берди.

Шунингдек, Кобул нашрияси Муҳаммад Зоҳир Агбар WhatsApp орқали уларнинг саволларига шундай жавоб берганини таъкидлади: “Толибон” режими ва унинг мактуби биз учун расмий эмас, Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Биринчи вице-президент амалда фаолият юритади, Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси барча ҳолларда масъулият ҳис этиб, Ташқи ишлар вазирлиги ва Биринчи вице-президент кӯрсатмаларига мувофиқ ӯз вазифаларини бажаради”.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: