МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИ МДҲНИНГ НОРАСМИЙ САММИТИГА ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

Янги йил арафасида Санкт-Петербургда президентларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.

 28 декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲнинг норасмий саммитида 9 давлат ва ҳукумат раҳбари иштирок этади, дея хабар беради Кремл матбуот хизмати.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари раҳбарларининг учрашуви Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилади.

Хабарда қайд этилишича, саммитда Белоруссия Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Ӯзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, пандемиядан олдин ҳам Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг Янги йил арафасида мунтазам равишда норасмий учрашувлари бўлиб ўтган.

МДҲ 1991 йилда ташкил топган бўлиб, унга тўққизта: Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Белоруссия, Арманистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Ӯзбекистон давлатлари киради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: