ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ОЗАРБАЙЖОН РАҲБАРИНИ 60 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙИ БИЛАН ТАБРИКЛАДИ

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 24 декабр куни телефон орқали суҳбат чоғида Озарбайжон Республикаси раҳбари Илҳом Алиевни 60 йиллик юбилейи билан табриклади, деб хабар қилди Тожикистон Республикаси президентининг матбуот хизмати.

«Эмомали Раҳмон Илҳом Алиевга мустаҳкам соғлик, дӯст Озарбайжон халқи фаровонлиги  йӯлидаги давлат фаолиятида янги муваффақиятлар тилади”, – дейилади хабарда.

Тожикистон президенти Илҳом Алиевнинг тожик-озарбайжон дӯстлик ва ҳамкорлик муносабатларининг барча йӯналишларини ривожлантириш борасидаги доимий конструктив саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан, икки давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, уларнинг сӯнгги йилларда ривожланиб бораётган ижобий динамикасини қайд этдилар.

«Шунингдек, икки давлат ӯртасидаги муносабатларнинг барча кӯламини, жумладан, аввал эришилган келишувларни мақсадли амалга ошириш  орқали янада илгари суришдан ӯзаро манфаатдорлик изҳор этилди”, – деб таъкидлади Тожикистон президенти  матбуот хизмати.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: