ТУРКИЯ ВА ТОЖИКИСТОН ЎРТАСИДА ВИЗАСИЗ РЕЖИМНИНГ БАЪЗИ ЖИҲАТЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Туркиянинг Тожикистондаги элчиси 2022 йил 1 январдан икки давлат фуқаролари учун виза чекловларини бекор қилиш бўйича муҳим жиҳатларга ойдинлик киритди.

Туркиянинг Тожикистондаги элчиси Эмре Зеки Карагол Туркияга визани бекор қилиш масаласига ойдинлик киритди, деб хабар беради “Авеста” агентлиги дипломатнинг расмий мактубига таяниб.

Элчи тушунмовчиликларга йўл қўймаслик учун мамлакатлар ўртасида визасиз режим бўйича сўнгги янгиликларга ойдинлик киритди.

Эмре Зеки Карагол, визанинг бекор қилиниши ҳақидаги хабарда тўлиқ бўлмаган маълумотлар борлигини, бу икки давлат дипломатлари ўртасидаги қизғин ўзаро учрашувлар фонида юзага келган тушунмовчиликлар натижаси бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«2014 йилдан то шу кунгача Туркия туризм мақсадида саёҳат қилаётган Тожикистон фуқароларига 90 кунгача бўлган муддатга визасиз режимни қўлламоқда»-деди у.

Янги ўзаро келишувларга келсак, дипломатнинг сўзларига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб Тожикистон ҳукумати ҳам 30 кунлик муддатга саёҳатга чиққан туркиялик фуқароларни визадан озод қилади.

Туркия элчиси 2021 йил октябр ойида мамлакатлар 117 моддадан иборат “Қўшма ҳаракатлар режаси”ни имзолаганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон фуқаролари учун виза чекловлари бекор қилингани ҳақида Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк маълум қилганди.

Бундан ташқари, Тожикистон расмийлари 2022 йил 1 январдан 52 давлат, жумладан, Туркия фуқаролари учун бир томонлама визасиз режим жорий этилишини ҳам маълум қилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: