РОССИЯНИНГ ТОЖИК ДӮСТЛАРИГА ЁРДАМИ

Мамлакатимиз жорий йилда ӯз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлади ва тез орада – 2022 йилнинг 8 апрелида Россия –Тожикистон дипломатик муносабатларининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Шу йиллар давомида Россия Тожикистоннинг ишончли дӯсти, стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси бӯлиб қолди, бу эса республика тараққиётига катта ёрдам бермоқда.

Мамалакатимиз келажаги бӯлган   ӯсиб бораётган ёш авлодга ғамхӯрлик қилиш устувор вазифаларимиздан биридир.

Шу сабабли 2013 йилдан буён Россия БМТнинг мактабларга озиқ-овқат етказиб бериш дастури доирасида  Тожикистонга 80 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди. 

50 та мактаб ошхонаси таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Уларнинг базасида тӯққизта иссиқхона, бешта мактаблараро новвойхона ва битта озиқ-овқат мажмуаси ташкил этилган бӯлиб, улар бошқа таълим муассасаларини қандолат маҳсулотлари ва тӯйимли нонушта билан таъминламоқда.

 

Давлат– хусусий ҳамкорлик доирасида яна саккизта мактаб ӯқувчилари билан ишлайдиган нонвойхона жиҳозланди.Бундан ташқари, Россия ҳар йили республикадаги икки мингта қишлоқ мактабларининг бошланғич синфларига бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари жӯнатди. Ӯтган йилда 6 миллион доллар миқдорида қарийб 7 минг тонна озиқ-овқат етказиб берилди.

2022 йилда ёшларнинг  касбий ривожланиши ва имкониятларини инновациялар орқали кенгайтириш мақсадида янги лойиҳани ишга тушириш учун яна 2 миллион доллар ажратилади.

Таълимни қӯллаб-қувватлаш мисли кӯрилмаган миқёсга етди. Душанбе, Хужанд, Кӯлоб, Бохтар ва Турсунзодада таълим рус тилида олиб бориладиган бешта замонавий мактаб қурилишига Россия 150 миллион долларга яқин маблағ ажратди.

Россия университетларида 23 минг тожикистонлик талабалар таҳсил олади,  14мингдан ортиқ талабалар таҳсили Россия бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.Биргина  жорий йилнинг ӯзида уларнинг таълим олишлари учун 38 миллиондан ортиқ маблағ ажратилган.

Пандемия шароитида яна бир устувор вазифа Тожикистон соғлиқни сақлаш тизимини қӯллаб-қувватлашдир.

Жорий йилнинг май ойида мамлакатимиз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда республикада оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болаларга тиббий хизмат кӯрсатиш сифатини ошириш лойиҳасини амалга оширди.

Лойиҳада она-бола саломатлигини муҳофаза қилиш бӯйича етакчи тиббиёт муассасаси– В.И.Кулаков номидаги марказнинг юқори мутахассислари иштирок этмоқдалар. Дарвоқе, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кӯра, ноябр ойида Москвадаги ушбу марказда Тожикистондан икки гуруҳ шифокорлар малака оширдилар.

Тожикистонда, шунингдек, Роспотребнадзорнинг бир қатор муҳим моддий-техникавий ва илмий-методик минтақавий дастурлари амалга оширилмоқда.ОИВ/ОИТС, вабо ва бошқа хавфли инфекцияларга қарши курашиш, халқаро соғлиқни сақлаш қоидаларини амалга ошириш ва эпидемик характердаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш дастурлари шулар жумласидандир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: