ТОЖИКИСТОНГА СОВУҚ ОҚИМ КЕЛМОҚДА

Тожикистонда янги йилга яқин кунлар совуқ бўлади, деб хабар беради республика Гидрометеорология агентлиги.

Водийлар ва тоғ олди ҳудудларида кундузги ҳарорат 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.

27 декабр куни Душанбеда кечаси ҳам, эрталаб ҳам қор ёғади. Ҳарорат кечаси нолдан 3 даражагача пастга тушади.

ФҲҚ ҳушёрликка чақиради 

Синоптиклар симлар ва дарахтларга ҳўл қор ёпишиши, тоғ йўлларида қор кўчкилари, яхмалак бўлишини башорат қиладилар.

Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шамол ва қор электр узатиш линияларини узишини, дарахтларни қулашини, шунингдек, катта форматли ва заиф ўрнатилган реклама тузилмаларига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Фавқулодда ҳолатлар комитети шу кунларда фуқаролардан зарурат бўлмаса, тоғ йўлларидан ўтишни чеклашни, қишлоқ хўжалиги ишларини олиб боришдан, ўтин йиғишдан ва тоғли ҳудудларда ов қилишдан тийилишни, шунингдек иситгич, печлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрайди.

Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси бундай пайтда ўз вақтида чора кўриш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Варзоб минтақасининг Майхура ва Душанбе-Айний автомагистралининг 72 км, шунингдек, Душанбе-Ванж автомагистрали каби мамлакат автомобил йўлларининг ўта заиф участкаларида кундузги кўчма постларни ташкил этади.

Синоптикларга кўра, янги йил арафасида пойтахтда қор ёғмайди, кундузи қуёшли об-ҳаво кутилмоқда.  Лекин совуқ бўлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: