ТОЖИКИСТОН: 2021 ЙИЛДАГИ ЭНГ ЁРҚИН СПОРТ ВОҚЕАЛАРИ

Коронавирус пандемияси сабабли турнирлар календарига ӯзгартиришлар киритилганига қарамай, ӯтаётган спорт йили воқеаларга бой бӯлди.

Йилнинг биринчи ярмида касалликнинг сезиларли таъсири остида кӯплаб мусобақалар қолдирилди. Бу спортчилар ва жамоаларнинг муҳим ӯйин ва турнирларга тайёргарлигига салбий таъсир кӯрсатди.

Ёз бошланишига қадар жаҳон спортининг асосий воқеаси – Токио Олимпиада ӯйинларининг ӯтказилиши сӯроқ остида эди. Йилнинг иккинчи ярмида вазият яхшиланди, коронавирусга қарши вакцина пайдо бӯлди ва катта мусобақаларни, табиийки, зарур чекловлар билан ӯтказиш мумкин бӯлди.

Тожик спортчилари имкониятдан унумли фойдаланиб, кӯпгина мусобақаларда қатнашдилар ва медалларни қӯлга киритдилар.

Биз қуйида мухлисларда ёрқин хотиралар қолдирган бешта асосий воқеага тӯхталиб ӯтамиз

 

1.Кечиккан Олимпиада

 Навбатдаги олимпиада ӯйинлари Токиода 2020 йилда бӯлиб ӯтиши керак эди. Аммо пандемия ушбу турнирни 2021 йилнинг ёзигача қолдирди. Тожикистонлик спортчилар бирорта ҳам медални қӯлга киритмадилар.

Рио-де-Жанейро – 2016 ғолиби Дилшод Назаров дисквалификация  туфайли олимпиадада қатнашмади. Шунингдек, у Спорт ва ёшлар билан ишлаш комитети раисининг ӯринбосари ва Енгил атлетика федерацияси раҳбари ҳамдир.

Тожикистонлик спортчиларнинг Токио Олимпиадасидаги натижаларини сарҳисоб қилган ҳолда,  Назаров шундай деди: “Уларнинг барчаси ёш, 2024  ва 2028 йиллардаги Олимпиада ӯйинларида яхши натижалар кӯрсатишади. Уларнинг ӯйинини муваффақиятсизлик деб атаб бӯлмайди”.

 

2.Акмалиддиннинг олтинлари

Акмалиддин Каримов  12 ноябр куни Тошкентда ӯтказилган самбо бӯйича жаҳон чемпионатида олтин медални қӯлга киритди ва ушбу спорт тури бӯйича тожикистонлик тӯртинчи жаҳон чемпиони бӯлди.

Акмалиддин финалда россиялик самбочи Саян Хертекни мағлуб этиб, 20 йиллик орзусини амалга оширди.

 

  1. Абдурозиқ ва Хасбикнинг амалга ошмаган жанги

 

Абдурозиқ ва Хасбикнинг амалга ошмаган жанги мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. Кӯпчиликнинг айтишича, улар ӯртасидаги кӯп реклама қилинган жанг спортга умуман алоқаси йӯқ бир шоу эди холос. Шунга қарамай, жаҳоннинг нуфузли спорт оммавий ахборот воситалари ушбу жангга эътибор қаратди. Уларни ҳатто 18 килограммгача бӯлган асосий жаҳон ММА юлдузлари, деб ҳам аташди.

Жанг 2021 йилнинг турли саналарига режалаштирилди. Бироқ, Хабиб Нурмагомедов бу масалага якуний нуқта қӯйиб, исми номаълум тадбиркор Абдурозиқ ва Хасбик рингда жанг қилмасликлари учун каттагина пул тӯлаганини маълум қилди.

 

  1. Муин ва Лойиқ – ММАнинг энг машҳур тожик жангчилари

Жорий йилда ММАнинг тожикистонлик жангчилари – Муин Ғафуров ва Лойиқ Ражабов ҳақида кӯп гапирилди.

Муин 2021 йилнинг 7 сентябрида Дана Уайтнинг номзодлар серияси финалида канадалик Чад Анхелигер билан рингда учрашиб, ҳакамларнинг қарори билан мағлуб бӯлди.

Бироқ, йил охирида Муин допинг можароси билан машҳур бӯлди ва 6 ойга жангларда иштирок этишдан четлатилди.

Кубок тизими бӯйича миллион доллар ӯйналадиган Профессионал жангчилар лигаси (PFL) финалида Лойиқ Ражабов бразилиялик Рауш Манфиога ютқазиб қӯйди. Йил охирида у Хабиб Нурмагомедов лигаси – EFC (Eagle Fighting Championship) билан шартнома имзолади. EFC шафелигида  Лоиқ Ражабов 2022 йилнинг январ ойида Майамидаги турнир доирасида жанг ӯтказади. Рақибининг исми ҳозирча  номаълум.

 

  1. «Истиқлол» Осиёнинг кучли клубини мағлуб этди

“Истиқлол” футбол клуби  бутун Осиёни ӯзига қаратди. Тожикистон клуби Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида қӯлга киритган совринлар сони бӯйича ушбу турнир рекордчиси Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клубини мағлубиятга учратди.

Ар-Риёддаги стадионда ӯтган ӯйин 4:1 ҳисобида тожикистонликларнинг ғалабаси билан якунланди ва ҳақиқий сенцасияга айланди.Тӯғри, кейин Душанбе жамоаси чорак финалда Эроннинг “Персеполис” жамоасига ютқазган, аммо Саудия Арабистони чемпиони устидан қозонилган ғалаба турнирнинг безаги бӯлди.

ОФК Чемпионлар Лигаси Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ташкил этилган асосий футбол клублари турнири ҳисобланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: