ДУШАНБЕЛИК ФУҚАРО АВТОМОБИЛЛАРДАН ҚИММАТБАҲО БУЮМЛАРНИ ӮҒИРЛАГАНЛИКДА ГУМОН ҚИЛИНМОҚДА

Тахминларга кӯра, у автомобил ойналарини синдириб, қимматбаҳо буюмларни ӯғирлаган.

Душанбе шаҳри милицияси 40 та ӯғирликда гумон қилиниб, муқаддам судланган, пойтахтлик 21 ёшли Умед Каримовни қӯлга олди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳри бӯлими.

Хабарда айтилишича, Каримов 40дан ортиқ ӯғирлик содир этганликда гумон қилинмоқда. Автомобил эгаларига етказилган моддий зарар миқдори минг сомонийдан ӯн минг сомонийгача.

Қайд этилишича, ички ишлар органларига  ӯғирлик мақсадида  автомобиллар ойналари синдирилгани ҳақида мурожаатларнинг кӯпайгани сабабли  тезкор-қидирув тадбирлари бошланган.

Манбанинг хабар беришича, Каримов Маяковский кӯчасида яшаб, ӯғирлик учун илгари ҳам судланган.

Текширувлар натижасида у тунда “ов”га чиққани аниқланган. Асосан автомобилларнинг ён ойналарини синдириб, автомобиллардан пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ӯғирлаган.

«Маълум бӯлишича, қӯлга олинган шахс пойтахтнинг Сино ноҳияси Зарафшон кӯчасида бир кечанинг ӯзида 8та автомобилнинг ён эшиклари ойналарини синдириб, қимматбаҳо буюмларни ӯғирлаб, автомобил эгаларига моддий зарар етказган.

Унга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 244-моддаси (ӯғирлик) билан жиноий иш қӯзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: