МАОРИФ ВАЗИРЛИГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЙИЛНИ БАЙРАМ ҚИЛИШНИ ТАЪҚИҚЛАДИ

Аввалроқ пойтахт маориф бошқармаси болалар боғчаларида янги йил байрами  тадбирларини ӯтказишга рухсат берган эди.

Тожикистон Маориф ва илм вазирлиги таълим муассасаларида барча янги йил байрамларини, ҳатто янги йил арчаси ӯрнатишни таъқиқлади. Бу ҳақда “Азия-Плюс”га Маориф ва илм вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик матбуот котиби Эҳсон Сафарзода: “COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бӯйича эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтириш бӯйича Республика штабининг йиғилиш баённомаси ижроси муносабати билан вазирлик бошқарма ва маориф бӯлимларига, шунингдек, таълим муассасаларига янги йил тадбирлари, тантаналар, кечалар, янги йил арчалари ва бошқа йиғилишларни ӯтказишдан тийилиш бӯйича кӯрсатма бериб, мактуб юборди”, – деб таъкидлади.

Унинг сӯзларига кӯра, бу кӯрсатма болалар боғчалари ва мактаблар, олий ӯқув юртлари ва бошқа таълим муассасаларига ҳам тегишли.

Мазкур бошқарма бошлиғи ӯринбосари Асомиддин Бобозода умумтаълим мактабларида янги йил байрам дастурлари чекланмаганлиги, маданий тадбирлар, шеър ӯқиш, расм чизиш танловлари ӯтказилиши мумкинлиги, барча тадбирлар дарс ва синф соатларида ӯтказилиши кераклигини таъкидлади.

Унинг сӯзларига кӯра, мактабларда арча ӯрнатиш ва янги йил зиёфатлари ӯтказилиши таъқиқланган.

Эслатиб ӯтамиз, 2012 йилдан буён Маориф ва илм вазирлиги мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида Янги йил байрами ӯтказилишига қарши чиққан. Вазирлик ӯз қарорини янги йил тадбирларида пул йиғиш анъанасидан шикоят қилган  ота-оналарнинг илтимосига кӯра қабул қилингани билан изоҳламоқда.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: