ПАНЖАКЕНТДАГИ ПИЧОҚЛАШУВ ТАФСИЛОТЛАРИ. USB -КАБЕЛ ТУФАЙЛИ МОЖАРО КЕЛИБ ЧИҚДИ

Панжакентдаги жангда уч ёш йигит, улардан бири талаба ҳалок бўлди.

Панжакентдаги муштлашув натижасида бир-бирига пичоқ урган уч йигит, улардан бири Политехника касб-ҳунар лицейи талабаси ҳалок бўлди.

Ҳодиса 26 декабр куни кечаси содир бўлган. «Азия-Плюс»нинг терговга таянган манбасига кўра, муштлашувда уч йигит иштирок этган, улардан бири талаба бўлган.

«Ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда, дастлабки маълумотларга кўра, можаро телефонни зарядлаш қурилмаси туфайли юзага келган. Муштлашув чоғида икки киши воқеа жойида, бир  киши эса шифохонада вафот этди», — деди манба.

Ҳодисани «Азия-Плюс»га Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот маркази тасдиқлади.

«Ҳозирча можаро пайтида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Панжакент прокуратураси тергов бошлаган, жанг сабаби ва ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда. Бошқа тафсилотларни кейинчалик тақдим этамиз», деди ички ишлар вазирлиги масъули.

Айни пайтда «Азия-Плюс»га  бу муштлашувда талабанинг иштирок этганини Политехника касб-ҳунар лицейи директори Абдухалим Кодирий тасдиқлади.

«17 ёшли талаба Иноятулло Ўринов шанба куни Моғиён қишлоғига, уйига жўнаб кетди, душанба куни дарсга қайтиши керак эди. Можаро пайтида у лицейдан ташқарида эди, жанг сабаблари бизга номаълум. Прокуратура терговни бошлаб юборган, улар лицейдан унинг шахсий делони олишган ва бизни ҳам суҳбатга чақиришган», — дейди лицей директори.

Унинг сўзларига кўра, пичоқлаш натижасида ҳалок бўлган бошқа ёш йигитлар ака-ука бўлиб, улар Панжакент шаҳрининг Суғдиён шаҳарчаси фуқароларидир.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: