ТОЖИКИСТОН ЖАНУБИДА 2,5 ЁШЛИ БОЛАНИ ЎҒИРЛАБ КЕТГАНЛИКДА ГУМОН ҚИЛИНГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ

У аёлдан бир кечага жой сўради, кейин она йўқлигида боласини ўғирлади.

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Кушониён ноҳиясида милиция 2,5 ёшли болани ўғирлашда гумон қилинаётган аёлни қўлга олди, деб хабар бермоқда «Ахбори МВД«.

Қайд этилишича, Бўстон-Қалъа қишлоқ жамоатида истиқомат қилувчи Рўзигул Рустамова милицияга Муслима исмли аёлнинг 2,5 яшар ўғли Ш.Р.ни ўғирлагани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Ички ишлар вазирлигининг видеолавҳасига кўра, илгари Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-(ўғирлик) моддаси бўйича судланган, 5 декабр куни Рўзигул Рустамованинг уйига келиб, ундан бир кечага жой сўраган 21 ёшли Турсунзода шаҳри фуқароси Муслима Пўлод аниқланган.

«Рустамова унга ишониб, Муслимани уйига қабул қилган. Аммо эртаси куни уй эгасининг уйда йўқлигидан фойдаланган меҳмон, болани Турсунзодадаги уйига олиб кетади», — дейилади видеолавҳада.

Лавҳада Муслима ўғилчани ўғирлаганини тан олади, бироқ унинг сўзларига кўра, воқеа 7 декабр куни тахминан соат 15:30 да содир бўлган.

Ички ишлар вазирлиги нима учун боланинг онаси бегона одамни уйига қўйганини ва аёллар бир-бирлари билан танишми ёки йўқми, бу ҳақда хабар бермаган. Шунингдек, болани ўғирлашда гумон қилинувчининг кирдори ҳақида ҳам хабар берилмаган.

Қайд этилишича, Кушониён ноҳияси прокуратураси Муслима Пўлодга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддаси (болани ўғирлаб кетиш) бўйича жиноий иш очган. Ушбу моддага кўра, у 8дан 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Эслатиб ўтамиз, охирги пайтда республикада онадан бола ўғирланганликнинг иккинчи ҳолатидир. Ноябр ойи охирида Душанбе шаҳридаги 13-поликлиникадан икки ойлик чақалоқни ўғирлагани учун бир аёл қўлга олинган эди.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: