ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВА ФУҚАРОЛИК МУДОФААСИ КОМИТЕТИ ТОЖИКИСТОНДА КӮЧКИ ХАВФИ ҲАҚИДА ОГОҲЛАНТИРАДИ

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитетининг маълум қилишича, 29 декабрга қадар республика бӯйсунишидаги  бир қатор тоғли ҳудудларда ва ТБМВ ҳудудида қор кӯчкиси ҳавфи сақланиб қолган.

Шу муносабат билан ФВК фуқаролар ва мамлакатимиз меҳмонларини қор кӯчкиси хавфи сақланган ҳудудларга саёҳатга, ӯтин теришга ва овга   чиқишдан тийилишларини сӯрайди.

Тоғли ҳудудлар аҳолисига эса ҳушёр ва эҳтиёт бӯлишни тавсия этади.

Ҳайдовчиларга сафарни режалаштираётганда йӯлларнинг ҳолатини билиш, тоғли ҳудудларда ёки хавфли минтақаларда ҳаракатланаётганда автомобиллар орасидаги белгиланган вақт оралиғига (интервал) қатъий риоя қилиш тавсия этилади.

«Йӯлларда эҳтиёт бӯлинг ва диққатингизни жамланг. Ӯз ҳаётингизни хавф остига қӯйманг!”, – огоҳлантиради Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитети.

БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: