БАТКЕН ВА ИСФАРА РАҲБАРЛАРИ ҚЎШМА ТЕРГОВ ЎТКАЗИШГА КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР

Тожикистоннинг Исфара ноҳияси ва Баткен ноҳияси раҳбарлари транспорт воситаларини тошбўрон қилиш факти бўйича биргаликда текширув ўтказишга келишиб олган.

Тurmush.kgнинг ҳокимият манбасига таянган ҳолда хабар қилинганидек,  27 декабр куни ҳоким Учқунбек Жоробаев ўз ҳамкасби — Исфара ноҳияси раиси Баховадин Баходирзода билан учрашув ўтказди. Учрашув натижасида ҳуқуқ-тартибот идоралари яқинда чегара ҳудудларда юз берган ҳодисалар юзасидан биргаликда текширув ўтказиши ҳақида келишувга эришилди.

Томонлар, шунингдек, чегара ҳудудида провокацияларнинг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олди.

Янги йил байрами арафасида ноҳияларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари чегара ҳудудларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида биргаликда иш олиб боради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: