УЧ НАФАР ТОЖИКИСТОНЛИК МАКТАБ ӮҚУВЧИСИ АҚШДА ӮҚИШ УЧУН 220 МИНГ ДОЛЛАР МИҚДОРИДАГИ ГРАНТ СОҲИБИ БӮЛДИ

Хужанд шаҳридаги Лаёқатли ӯқувчилар учун лицейнинг уч нафар ӯқувчиси халқаро MATH-CHALLENGE олимпиадасида ғолиб бӯлиб, Шимолий Америка университетида  (North American University) ӯқиш учун 220 минг доллар  миқдоридаги грант соҳиби бӯлишди.

«Ушбу олимпиада Таиландда бӯлиб ӯтди. Тожикистонлик мактаб ӯқувчилари инглиз тилида математика бӯйича олимпиадада ғолиб бӯлиб, танловнинг бош соврини – Шимолий Америка университетида ӯқиш учун грантни қӯлга киритишди”, деб хабар берди “Азия-Плюс”га Суғд вилояти раҳбари матбуот хизмати.

Хужанд шаҳри Лаёқатли ӯқувчилар учун лицейи 10-синф ӯқувчилари Алижон Усмонов, Абубакр Комилов ва Аслан Насратшоев йӯлланма соҳиби бӯлдилар.

Ӯқув грантининг умумий миқдори 220 минг доллар бӯлиб, Усмонов ва Комиловга 80 минг доллардан, Насратшоевга 60 минг доллар берилди.

  • «Грант фақат ӯқув мақсадлари учун мӯлжалланган ва уни нақд пулда ёки совға сифатида бериш мумкин эмас. Шимолий Америка университетида хорижликлар учун йиллик ӯқиш тӯлови (ётоқхона ва овқатланишдан ташқари) 12 700 долларни ташкил этади ва олинган грант фақат лицейнинг учта ӯқувчисини таълим олиши учун сарфланади”, таъкидлади манба.

Унинг сӯзларига кӯра, Шимолий Америка университетининг сертификати ва расмий мактубига кӯра, грант уч йилгача амал қилади. Бу даврда ӯқувчилар мактабни тамомлаганларидан сӯнг сертификат ва расмий мактубни тақдим этган ҳолда университетда ӯқишни бошлайдилар.

«Лицейда аниқ фанлар, жумладан, физика, химия, математика, география фанларини ӯқитиш инглиз тилида олиб борилаётгани лаёқатли ӯқувчиларга ҳар йили инглиз тили бӯйича жаҳон миқёсидаги олимпиадаларда қатнашиб, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш имконини беради”, – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Манбанинг қайд этишича, 2021-2022 ӯқув йилининг тӯрт ойида лицей ӯқувчилари аниқ фанлар ва тилшунослик бӯйича 8 та жаҳон миқёсидаги олимпиадаларда, жумладан, Таиланд, Туркия, Буюк Британия ва Бразилияда ӯтказилган BRICSMATH, PHIZTECH, MATH-CHALLANGE, UNICEP-JUNIOR, FISO, ANTALYA олимпиадаларида иштирок этдилар ва жами 138 та фахрий ӯринни: 76 та олтин, 33 та кумуш ва 29 та бронза медални қӯлга киритдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: