АЗИЗА ДАВЛАТОВА 11 ЙИЛГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛДИ

Тожикистон Олий суди «Мадина иши» га алоқадор асосий шахс — Азиза Давлатовага ҳукм чиқарди. У 11 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар беради «Азия-Плюс»га манба.

«Унга «қотилликка уриниш» моддаси бўйича айблов қўйилган ва ўша пайтда жабрланувчи — Мадина ҳали тирик эди», — қўшимча қилди у.

Манбага кўра, модда қайта тайёрланмаган ва у эски моддага кўра ҳукм қилинган.

Шунингдек, у Давлатовага нисбатан амнистия берилгани ва муддат бир йилга қисқартирилганини қўшимча қилди. Шундай қилиб, у 10 йилни панжара ортида ўтказади.

Аввалроқ, 14 декабр куни ишга алоқадор яна бир шахс Парвиз Давлатов саккиз йилга озодликдан маҳрум этилганди. Аммо амнистия тўғрисидаги қонунга мувофиқ, муддат 5,4 йилга қисқартирилди.

У уч модда бўйича айбдор деб топилган:» қийноқ»,»кўпхотинлилик» ва «ўз жонига қасд қилишга мажбурлаш». Орадан бир кун ўтиб, 15 декабр куни уч ойдан бери комада ётган Мадина Мамаджонова «Шифобахш» тиббиёт марказида вафот этди.

«Мадинанинг иши»

Мадина Мамаджанованинг иши сўнгги пайтларда энг овозадор ҳолатлардан бирига айланди, унга Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали эътибор қаратдилар.

Мадина Мамаджонова 25 август куни ғойиб бўлган ва орадан 14 соат ўтиб жиддий жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, асфиксия туфайли юзага келган бўлиши мумкин бўлган мия шикастланиши туфайли тиббий комага келтириб қўйилган.

Октябр ойи охирида фуқаролик жамияти фаоллари Душанбе шаҳри раиси, Бош прокурор ва ички ишлар вазирига мактуб ёзиб, Мадинанинг ишини адолатли тергов қилишга чақирган.

Рустам Эмомали «Мадина иши» ни шахсий назоратга олди ва унинг топшириғи билан бош прокуратура ва ички ишлар вазирлиги такрорий тергов бошлади.

1 ноябр куни Тожикистон Бош прокуратураси Азиза Давлатова ва унинг турмуш ўртоғи Лутфулло Давлатовга нисбатан жиноий иш очганини маълум қилди.

Мадина Мамаджонова уч ойни комада ўтказди ва 15 декабр куни вафот этди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: