ДОНОР ДАВЛАТЛАР ТОЖИКИСТОНГА ГУМАНИТАР ЁРДАМ ҲАЖМИНИ 2,1 БАРОБАРГА ОШИРДИ

Барча ёрдамларнинг учдан бир қисми Хитойдан келади.

Тожикистон жорий йилнинг январ-ноябр ойларида қарийб 94,8 миллион доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами олди, деб хабар бермоқда мамлакат ҳукумати қошидаги божхона хизмати.

Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 марта кўпроқ, ўшанда пул жиҳатидан ёрдамнинг умумий миқдори $45,2  миллион эди.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдори 28,5 минг тоннадан зиёд бўлса, ўтган йилнинг шу даврида у атиги 19,2 минг тоннадан ортиқни ташкил этган эди.

Тожикистон жорий йилнинг январ-ноябр ойларида 61 мамлакатдан гуманитар ёрдам олди.

Тожикистоннинг асосий донори Хитой бўлиб қолмоқда, у ўтган йили республикага 11 ой мобайнида 35,2 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатган.

Тожикистонга гуманитар ёрдамнинг умумий миқдорида Хитойнинг улуши 30,7% ни ташкил этди.

Бошқа донор мамлакатлар орасида гуманитар ёрдам қийматининг энг катта улуши АҚШ — 16,7%, Россия-10,5%, Ҳиндистон – 5,7% ва Япония-5,2%, Корея Республикаси — 4,8%, Туркия – 3,7%, Қозоғистон – 4,0%, Белоруссия – 3,1%, Нидерландия – 2,2%, Германия -1,8%, Италия ва Белгия 1,2%дан, Швейцария – 1,0% ва бошқаларга тегишлидир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: