ТОЖИКИСТОН ПАРЛАМЕНТИ ДЕПУТАТЛАРИ ИККИ КАСБИЙ БАЙРАМ САНАЛАРИНИ МАЪҚУЛЛАДИЛАР

Ҳар йили 20 апрел куни Тожикистонда Адлия органлари ходимлари куни, 26 июл куни эса жиноий жазони ижро этиш органлари ходимлари куни нишонланади.

Бугун Тожикистон парламентининг қуйи палатаси учинчи сессиянинг навбатдаги мажлисида Тожикистон Республикасининг «Байрамлар тўғрисида «ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Депутатлар 2022 йил тақвимида пайдо бўладиган иккита янги байрам санасини тасдиқладилар.

Тожикистон Республикаси Намояндалар мажлиси матбуот хизмати хабарига кўра, Тожикистон Республикасининг «Байрамлар тўғрисида» ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда парламент томонидан кўриб чиқиш учун ҳукумат томонидан таклиф этилган. Улар Тожикистон Президенти томонидан имзоланиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан кейин қонуний кучга киради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: