«БАРҚИ ТОЖИК » АФҒОНИСТОН DABS КОМПАНИЯСИ БИЛАН ЯНГИ ШАРТНОМА ТУЗИЛГАНИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРНИ РАД ЭТДИ

Бироқ қӯшниларга аввалги қарзларни тӯлаш шарти билан  электр энергияси берилади.

Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика   компанияси билан тузилган шартнома томонлар 2008 йилда имзолаган келишувга қӯшимча ҳисобланади,  деб хабар беради «Барқи тоҷик» энергетика холдинги ӯз сайтида.

Қайд этилишича, 2008 йилда имзоланган шартнома 20 йилга —  2028 йилгача мӯлжалланган.

Хабарда айтилишича, келишувга қӯшимчалар 26 декабр куни Тошкентда “Барқи тоҷик” ва DABS делегациялари ӯртасидаги музокаралар якунлари бӯйича имзоланган.

Шунингдек, 2008 йилдаги келишув асосида Тожикистоннинг Афғонистонга электр энергияси экспорти ҳажми ҳар йили белгиланиб, келишиб олиниши таъкидланган.

2022 йил учун мӯлжалланган келишувга киритилган  қӯшимчаларга мувофиқ Афғонистон баҳор-ёз даврида (май-сентябр) кунига 400 МВт, куз-қиш даврида (октябр-апрел) 25-30 МВт тожик электр энергияси олади, бу эса “мамлакатдаги энергия таъминотининг умумий балансига таъсир қилмайди”.

Эҳтимол, “Барқи тоҷик” МВт (мегаватт) деганда мегаватт соатни назарда тутади, чунки мегаватт қувват бирлиги бӯлиб, электр энергияси ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш ҳажми соатига энергия миқдори билан ӯлчанади.

«Барқи тоҷик»нинг қайд этишича, қӯшимча келишувнинг асосий шарти DABSнинг Тожикистон энергетика холдинги олдидаги қарзларини ӯз вақтида тӯлашдир.

Эслатиб ӯтамиз, жорий йилнинг октябр ойи бошида TOLOnews ахборот агентлиги Афғонистоннинг қӯшни давлатлардан электр энергияси учун 51 миллион доллардан ортиқ қарзи борлиги ҳақида хабар берган эди.

Афғонистонга электр энергияси экспорт қилувчи давлатлар қаторига Ӯзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрон киради.

Икки давлат энергетика компанияларининг  келишув ҳужжатини DABS раҳбари Ҳафиз Муҳаммад Амин ва «Барқи тоҷик» компанияси бош директори Мирзо Исмоилзода имзолаган.

Амалдаги шартномага кӯра, Тожикистон жорий йил охиригача Афғонистонга 1,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб бериши керак эди.

Расмий статистик маълумотларга кӯра, жорий йилнинг 11 ойи давомида Тожикистон 94 миллион долларга яқин электр энергияси экспорт қилган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баравар кӯпдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: