РОССИЯ 120 МИНГ ТОЖИК МУҲОЖИРЛАРИНИ АВФ ЭТДИ. ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АВФ ЭТИЛГАНЛАР РӮЙХАТИНИ КУТМОҚДА

Россия Ички ишлар вазирлиги Россия Федерацияси ҳудудида кичик ҳуқуқбузарликлар содир этган 120 минг нафар Тожикистон фуқароларига  мамлакатга киришга қӯйган таъқиқни бекор қилди. Фуқароларнинг авф этилганлиги ҳақидаги маълумотни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.

«Айни пайтда Россия томонидан “авф этилган” Тожикистон фуқароларининг тӯлиқ рӯйхатини тақдим этиш масаласи кӯриб чиқилмоқда”, деб хабар берди “Азия-Плюс”га Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти.

Тожикистон фуқароларининг авф  этилиши ҳақидаги маълумотни 27 декабр куни ӯтказилган матбуот анжуманида Россия Ички ишлар вазирлигининг Тожикистондаги вакили Алексей Егоров маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

«2021 йилнинг сентябр ойида имзоланган қатор келишувлар доирасида кичик қонунбузарликлар учун Россияга кириши таъқиқланган Тожикистон фуқаролари учун амнистия жорий этилди, 120 минг киши авф этилди”, деди Егоров.

Унинг қайд этишича, уларнинг барчасига Россияга киришга рухсат берилган. Шунингдек, унинг ойдинлик киритишича, Тожикистон фуқаролари Россия Федерациясига киришга таъқиқ борлиги ёки олиб ташланганлиги тӯғрисидаги маълумотни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Муҳожирлик масалалари бош бошқармаси веб-сайтидан билиб олишлари мумкин.

Унинг сӯзларига кӯра, Россиянинг Тожикистондаги элчихонасига қилинган кӯплаб мурожаатлар айнан шу масала билан боғлиқ.

Шу йилнинг октябр ойи бошида Россия Федерацияси Муҳожирлар Федерацияси раҳбари Вадим Коженов 150 минг Тожикистон  фуқароси учун Россияга киришга қӯйилган таъқиқ бекор қилинганини маълум қилган эди. Шу билан бирга, Коженов “авф қилинган” Марказий Осиёнинг икки республикаси фуқаролари 18 август куни маълумотлар базасидан олиб ташланган, шунинг учун муҳожирлар Россия Федерациясига кириш очиқ эканлигини ИИВ сайтида текшириб кӯришлари кераклигини айтди.

Россия Федерациясига кириш таъқиқланганлигини текшириш бӯйича босқичма-босқич кӯрсатмаларни “Азия-Плюс”нинг “Россияга кириш таъқиқланганлигини текширинг” деб номланган материалида топишингиз мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: