ТОЖИКИСТОН: ЙИЛНИНГ ЭНГ ОВОЗАЛИ ЖИНОЯТЛАРИ

Рўдакийдаги қизнинг қотили қандай топилган? Нима учун Панжакентда ёш аёл болаларини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди?

2021 йилда бир қатор зўравонли ва овозали жиноятлар содир этилди. «Азия-Плюс» эски йилнинг энг овозали жиноий ҳаракатларни эслайди.

Руфейда ўз ҳовлисида ғойиб бўлди. Жасад ҳожатхонада топилган

Рўдакий ноҳиясидан 8 ёшли Руфейда Иноятованинг ўлдирилиши бу йил энг овозали жиноят бўлди. У 4 июл куни бедарак йўқолган  ва бир кун ўтиб, унинг танаси бир қўшнисининг ҳожатхонасидан топилган. Ва дарҳол дастлаб қизчани зўрлаган, кейин ўлдирганликда айбланган 30 ёшли қўшниси қўлга олинди.

Қариндошларига кўра, эркак болани уйига алдаб чақирган ва зўравонликдан кейин танани парчалаб, уни яширишга ҳаракат қилган. Унинг онаси иштирок этишга жалб қилинган бўлиши мумкин.

Рахматулло Гадоев 14 июл куни «Ахбори ВКД» (ИИВ янгиликлари) телекўрсатувида бу жиноятни қандай содир этганини батафсил айтиб берди. У бошқа оила аъзоларининг йўқлигидан фойдаланиб, маст ҳолатда қизчани зўрлаган, кейин уни ўлдирган ва жасадни ҳожатхонага ташлаган.

Суд жараёни Руфейданинг қотиллигидан уч ой ўтиб, 12 октябр куни бошланган. Муҳокама ёпиқ эшиклар ортида ўтди. Тожикистон Олий суди 30 ёшли Раҳматулло Гадоевни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Педофил 9 ёшли қизчани ўлдирди

Ҳуросонда ҳам шунга ўхшаш фожиа юз берди – маст қўшниси болани зўрлаб, кейин ўлдирди.

Хатлон вилояти Хуросон ноҳиясидаги Ҳилолий жамоатининг Меҳнат қишлоғида истиқомат қилувчи Рустам Болтахонов 16 август куни тушликка яқин маст ҳолда, алдов йўли билан қизчани уйига таклиф қилиб, зўрлаган.

Қиз унга бу ҳақда онасига хабар беришини айтгач, уни яна бир марта зўрлаган, сўнг бўғиб ўлдирган. Гумонланувчи боланинг жасадини қоронғу тушгунча яшириб, кейин уни яқиндаги ариққа ташлади.

У аллақачон нима қилганини биринчи терговдаёқ тан олди. Хатлон вилояти Суди уни 9 ёшли қизчани зўрлаганликда ва ўлдирганликда айбдор деб топди. Рустам Болтахонов умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.

 

«Мадинанинг иши» Тожикистонни ларзага солди

2021 йилнинг август ойида юз берган ҳодиса бутун Тожикистонни ларзага солди.

Мадина Мамаджонова 25 август куни ғойиб бўлган ва орадан 14 соат ўтиб, жиддий жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, асфиксия туфайли юзага келган бўлиши мумкин бўлган мия шикастланиши туфайли тиббий комага келтириб қўйилган.

Facebook фойдаланувчиларининг хабар беришича, ёш аёл у билан учрашадиган эркакнинг хотини томонидан ўғирлаб кетилган ва шафқатсиз калтакланган. Кейинчалик маълум бўлишича, Мадина ҳамкасби Парвиз (Лутфулло) Давлатовнинг рафиқаси Азиза Давлатова томонидан  ваҳшийларча калтакланган.

Октябр ойи охирида фуқаролик жамияти фаоллари Душанбе шаҳри раиси, Бош прокурор ва ички ишлар вазирига мактуб ёзиб, Мадинанинг ишини адолатли тергов қилишга чақирган.

Рустам Эмомали «Мадина иши» ни шахсий назоратга олди ва унинг топшириғи билан бош прокуратура ва ички ишлар вазирлиги такрорий тергов бошлади.

1 ноябр куни Тожикистон Бош прокуратураси Азиза Давлатова ва унинг турмуш ўртоғи Лутфулло Давлатовга нисбатан жиноий иш очганини маълум қилди.

14 декабр куни Тожикистон Олий суди Парвиз (Лутфулло) Давлатовни 5,4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У уч модда бўйича айбдор деб топилган:» қийноқ»,»кўпхотинлилик» ва «ўз жонига қасд қилишга мажбурлаш».

Орадан бир кун ўтиб, 15 декабр куни уч ойдан бери комада ётган Мадина Мамаджонова «Шифобахш» тиббиёт марказида вафот этди.

28 декабр куни Тожикистон Олий суди Азиза Давлатовани «қотилликка уриниш» моддаси бўйича айбдор деб топиб, уни 11 йилга озодликдан маҳрум қилди. Лекин амнистияни ҳисобга олиб, муддатни бир йилга қисқартирди. Шундай қилиб, у 10 йилни панжара ортида ўтказади.

 

Жайҳунда  бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди

Хатлон вилоятининг Жайхун ноҳиясида шафқатсиз жиноят содир этилган: оиланинг бошлиғи Ахлиддин Махмадов ва унинг уч нафар вояга етмаган ўғиллари болта ва шунга ўхшаш нарсалар билан ўлдирилган.

Фожиа 12 июн куни Тарғоқ қишлоғида юз берган.

Фожиа 12 июн куни собиқ Жданов номидаги совхоз, Таргок қишлоғида содир бўлган. Она 11 ёшли ўғли билан қочишга муваффақ бўлди. Қотиллар жиноят изларини яширишга ва уйга ўт қўйишга уринишган.

Маҳаллий фуқаролар Маҳмадғаюр Хабибуллоев ва Киёмиддин Насриддинов қотилликни содир этганликда гумонланиб қўлга олинди. Тожикистон ички ишлар вазирлиги томонидан кўрсатилган видеолавҳада гумонланувчилар «қасос ва рашк» туфайли оиланинг 4 аъзосини қандай қилиб болта билан ўлдиришганини айтиб беришган.

Панжакентда аёл ўз фарзандларини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

Панжакент шаҳрининг Рўдакий жамоатининг Некнот қишлоғида истиқомат қилувчи 33 ёшли Шахло Шарипова оилавий можаро туфайли ўзини ва уч фарзандини ҳаётдан маҳрум қилди.

«Аёл болаларини 10 апрел куни, тахминан соат 16:00 да қишлоқ яқинидаги «Боги Ниез» деган жойга олиб келиб, рўмолча билан боғлаб, дарахтга осган. Кейин у ўзини осади», деб хабар берди Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот маркази.

  • Ўлган болалар 6 яшар, 4 яшар ва 8 ойлик эди.

Оиланинг отаси Лазиз Жўразода ўз жонига қасд қилишгача зўрлашда гумон қилиниб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.

 

Сархуш ҳайдовчи

Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи Нурали Ғаффоров бир оиланинг тўрт аъзосини ўз машинаси билан уриб кетганлиги учун Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 212-моддаси 5-қисми бўйича айбланди. Унда 15 йил қамоқ жазоси белгиланган.

Абдухолиқовлар оиласи жабр кўрган авария 7 декабр куни содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, 33 ёшли Нурали Ғаффоров маст ҳолда пойтахтнинг Фирдавсий кўчаси бўйлаб юқори тезликда кетаётган бўлган.

Аввал унинг машинаси йўл чеккасига урилади, кейин тротуарга учиб ўтиб, пиёдалар устидан босиб кетади.

Авария натижасида 39 ёшли Жамшед Абдухолиқов, унинг 33 ёшли рафиқаси, 8 ва 3 ёшдаги икки нафар фарзанди турли жароҳатлар олиб, шифохонага ётқизилган. 8 декабр куни Жамшед Абдухолиқов касалхонада вафот этди.

Иш прокуратурага юборилди.

 

Пичоқлашув тафсилотлари. Уч киши ҳалок бўлди

Панжакентдаги муштлашув натижасида бир-бирига пичоқ урган уч йигит, улардан бири Политехника касб-ҳунар лицейи талабаси ҳалок бўлди.

Ҳодиса 26 декабр куни кечаси содир бўлган. «Азия-Плюс»нинг терговга таянган манбасига кўра, муштлашувда уч йигит иштирок этган, улардан бири талаба бўлган.

«Ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда, дастлабки маълумотларга кўра, можаро телефонни зарядлаш қурилмаси туфайли юзага келган. Муштлашув чоғида икки киши воқеа жойида, бир  киши эса шифохонада вафот этди», — деди манба.

Ҳодисани «Азия-Плюс»га Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот маркази тасдиқлади.

«Ҳозирча можаро пайтида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Панжакент прокуратураси тергов бошлаган, жанг сабаби ва ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда. Бошқа тафсилотларни кейинчалик тақдим этамиз», деди ички ишлар вазирлиги масъули.

Айни пайтда «Азия-Плюс»га  бу муштлашувда талабанинг иштирок этганини Политехника касб-ҳунар лицейи директори Абдухалим Кодирий тасдиқлади.

«17 ёшли талаба Иноятулло Ўринов шанба куни Моғиён қишлоғига, уйига жўнаб кетди, душанба куни дарсга қайтиши керак эди. Можаро пайтида у лицейдан ташқарида эди, жанг сабаблари бизга номаълум. Прокуратура терговни бошлаб юборган, улар лицейдан унинг шахсий делони олишган ва бизни ҳам суҳбатга чақиришган», — дейди лицей директори.

Унинг сўзларига кўра, пичоқлаш натижасида ҳалок бўлган бошқа ёш йигитлар ака-ука бўлиб, улар Панжакент шаҳрининг Суғдиён шаҳарчаси фуқароларидир. ,

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: