ТОЖИК ДИЗАЙНЕРЛАРИ ДУБАЙДАГИ ЭКСПО-2020 КӮРГАЗМАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИРДИЛАР

Улар Тожикистоннинг ҳар бир минтақасининг миллий услубдаги либослари коллекциясини намойиш этдилар.

24 декабр куни тожик дизайнерлари Дубайда бӯлиб ӯтаётган «ЭКСПО-2020 кӯргазмасида ӯз коллекцияларини тақдим этдилар. Шу куни кӯргазмада  Тожикистон Республикаси куни бӯлиб ӯтди.

Мазкур кӯргазма ташкилотчиси, «Tajikistan Fashion Week» бош директори   Тоҳир Ибрагимовнинг “Азия-Плюс”га маълум қилишича, миллий модани намойиш қилиш учун тожикистонлик тӯрт нафар дизайнерлар – Умед Кучкалиев, Нафиса Имронова, Гугуш Ашурова, Фария Саидовалар танлаб олинган.

Улар Тожикистоннинг ҳар бир минтақаси миллий услубдаги либосларини намойиш этдилар.

Ёш заргар Кристина Иляс ӯзининг миллий кумуш тақинчоқлари YAS брендини тақдим этди.

Ибрагимовнинг сӯзларига кӯра, кӯргазмага ташриф буюрганларга тожик коллекцияси жуда ёқди.

«Иштирокчилар тақдимотдан сӯнг қарийб бир соат давомида бизнинг моделларимиз билан суратга тушдилар. Бу жуда чиройли ва таъсирли эди”, деди у.

«Tajikistan Fashion Week»  бош директори тожик дизайнерларининг фаолиятидан жуда мамнун эканини қӯшимча қилиб, уларга келгусида муваффақиятлар тилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: