ДУШАНБЕДА ПИЧОҚ БИЛАН ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗГАНЛИКДА ГУМОН ҚИЛИНГАН 71 ЁШЛИ ЭРКАК ҚӮЛГА ОЛИНДИ

Душанбе милицияси безорилик ва соғликка зарар етказишда гумон қилинган 71 ёшли пойтахт фуқаросини қӯлга олди, деб хабар бермоқда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази.

Манбанинг маълумотига кӯра, қӯлга олинган шахс жорий йилнинг 27 декабр куни маст ҳолда безорилик ниятида 29 ёшли маҳаллий фуқаро билан жанжаллашгани тахмин қилинмоқда.

«Пенсионер йигитни калтаклаб, бир марта пичоқ урган. Жабрланувчи касалхонага ётқазилган. Ҳуқуқбузар қӯлга олинган”, – дейилади ИИВ хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ички ишлар вазирлиги жанжал иштирокчиларининг исмларини ошкор этмаган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: