МУҲОЖИРЛАР УЧУН РОССИЯГА КИРИШНИНГ ЯНГИ ҚОИДАЛАРИ КУЧГА КИРДИ

Энди бармоқ излари (дактилоскопия), ОИВ инфекцияси ва гиёҳвандлик учун тест топшириш керак.

Россияга уч ойдан ортиқ муддатга келган меҳнат муҳожирлари ва хорижликлар мажбурий тиббий кӯрикдан ӯтиши ва бармоқ излари топшириши шарт. Муҳожирлар 30 кун ичида, қолган чет эл фуқаролари 90 кун ичида ушбу процедуралардан ӯтишга мажбурдирлар.

Россияда 29 декабр куни қонунчиликка киритилган ӯзгартиришлар кучга кирди, унга кӯра, меҳнат муҳожирлари ва мамлакатга узоқ муддатга кирувчи хорижликлар мажбурий бармоқ излари олиш, суратга олиш ва тиббий кӯрикдан ӯтишлари шарт, деб ёзади РБК.

Ички ишлар вазирлигида таъкидланишича, меҳнат муҳожирлари ушбу тартиблардан мамлакатга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида, Россияга 90 кундан ортиқ ишга кириш мақсадисиз келган чет элликлар эса уч ой ичида ӯтишлари керак.

Тиббий кӯрик юқумли касалликлар, шу жумладан, ОИВ инфекцияси  ва гиёҳвандлик мавжудлигини текширишни ӯз ичига олади.

Беларус фуқаролари , олти ёшгача бӯлган болалар, халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахслари, дипломатик ва хизмат паспортлари эгалари ва яна баъзи тоифадаги фуқаролар тиббий кӯрикдан ӯтишлари шарт эмас.

Ички ишлар вазирлиги фармонига кӯра, бармоқ излари топширган меҳнат  муҳожирлари иш  патентларини юз қисмининг  электрон тасвири ва бармоқ излари туширилган чипли карточка кӯринишида оладилар.

Карточкада патент серияси ва рақами, унинг эгасининг исми, фамилияси ва отасининг исми, туғилган санаси, фуқаролиги, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами, касби ва ИНН кӯрсатилади.

Президент Владимир Путин 1 июл куни меҳнат муҳожирлари ӯртасида бармоқ изларини мажбурий топшириш ва тиббий кӯрикдан ӯтиш тӯғрисидаги қонунни имзолади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: