ТОЖИКИСТОН ВА РОССИЯ САВДО ВАКИЛИ: 2021 ЙИЛ РОССИЯ ВА ТОЖИКИСТОН ӮРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРДА САМАРАЛИ ЙИЛ БӮЛДИ

Мавжуд инқирозли ҳодисаларга қарамай, жорий йил Россия ва Тожикистон ӯртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш нуқтаи назаридан самарали бӯлди, деди 27 декабр куни Тожикистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизода билан Душанбедаги  учрашувдан сӯнг Россия савдо вакили Евгений Коренков.

«2021 йилнинг 11 ойи давомида ӯзаро товар айирбошлаш ҳажмининг 1,1 миллиард доллардан ошган рекорд кӯрсаткичи самарадорликнинг бевосита далилидир. Келгуси йилда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан янги рекорд ӯрнатишимизга умид билдираман”, таъкидлади суҳбат чоғида  Коренков. Учрашув чоғида суҳбатдошлар экспортга йӯналтирилган қӯшма ҳамкорликни яратиш, шунингдек, Тожикистонда анъанавий талаб қилинадиган енгил саноат ва қишлоқ хӯжалиги соҳасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш  бӯйича икки томонлама Россия –Тожикистон ҳамкорлигининг долзарб масалаларини кӯриб чиқдилар.

Россия Федерацияси  ва Тожикистон Республикаси ӯртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бӯйича ҳукуматлараро комиссиянинг 17-мажлиси баённомаси бандларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, томонлар республикада қӯшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун  ITсаноатига Россия сармояларини жалб қилиш масалаларига ҳам тӯхталиб ӯтдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: