ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МАМЛАКАТ ҲУКУМАТИНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛДАГИ СӮНГГИ ЙИҒИЛИШИНИ ӮТКАЗДИ

Келгуси йил учун кӯрсатма ва топшириқлар берилди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 29 декабр куни Душанбеда бӯлиб ӯтган Тожикистон  Ҳукумати навбатдаги  йиғилиши чоғида 2021 йилда ижтимоий –иқтисодий соҳалар фаолиятининг якунларини сарҳисоб қилиш, шунингдек, 2022 йилда янги вазифаларни бажариш бӯйича аниқ кӯрсатмалар берди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот маркази.

Жумладан, қайд этилишича, йиғилишда масъул шахсларнинг  ҳукуматнинг бӯлажак 2022 йил биринчи ярмига мӯлжалланган иш режаси, “Тожикистон Республикасида 2018-2022 йиллар учун банкларни муҳофаза қилиш ишлари бӯйича давлат дастури тӯғрисида”ги ҳукумат қарорларининг ижроси ва “Тожикистон Республикасининг 2022 йил учун Давлат бюджети тӯғрисида”ги Қонунининг амалга оширилиши чора-тадбирлари  бӯйича маърузалари тингланди.

Йиғилиш иштирокчилари бир қатор қонун лойиҳаларини, жумладан, “Ижро иши бӯйича” , “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тӯғрисидаги процессуал кодексига ӯзгартиш ва қӯшимчалар киритиш тӯғрисида”ги , Тожикистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарларликлар тӯғрисидаги кодексига, Жиноят жазоларини ижро этиш кодексига, Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига, Маъмурий ҳуқуқбузарлик процессуал кодексига, Жиноий-процессуал кодексига ӯзгартиш ва қӯшимчалар киритиш ҳамда “Рухсат бериш тизими тӯғрисида”ги қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар ва кӯриб чиқиш учун парламентнинг қуйи палатасига юбордилар.

Шунингдек, Шаҳринав ноҳиясидаги айрим аҳоли пунктлари номини ӯзгартириш тӯғрисида Шаҳринав ноҳияси  Халқ депутатлари Мажлисига таклифи ва 2022-2026 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим дастури тӯғрисидаги, Тожикистон Республикасида 2022-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг миллий дастури тӯғрисидаги, Тожикистон Республикасида 2022-2026 йилларда ёшларни ижтимоий ривожлантиришнинг миллий дастури ва Тожикистон Республикасида 2022-2026 йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастури тӯғрисидаги   масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: