БРИТАНИЯ МУҲОЖИРЛАРСИЗ ҚОЛДИ: ЭНДИ КИМ ИШЛАЙДИ?!

2016 йилги референдум оролда умидсизлик ва тушкунлик ҳолати билан якунланди. Муҳожирлардан ва Брюссел кӯрсатмаларидан чарчаганлар хурсанд бӯлдилар, Европа чегаралари шаффофлиги қадрли бӯлганлар қайғурдилар. Муҳожирлар тарқалиб кетдилар, уларнинг қадри билинди.

Ӯтган ёз лондонлик рестораторлар илгари муҳожирлар ҳисобидан кӯп бӯлган ошпазлар, официантлар ва идиш ювувчиларни кундузи чироқ ёқиб ҳам тополмадилар. Кузда оғир юк машиналари ҳайдовчиларининг етишмаслиги туфайли ёқилғи танқислиги бошланди. Бу муаммоларнинг барчаси нафақат Brexit, балки пандемия билан ҳам боғлиқлиги аёндир.

Шунга қарамай, яқинда  Британия ҳукумати мавсумий ишчиларга виза беришнинг соддалаштирилган тартибини уч йилга узайтиришга қарор қилгани бежиз эмас, акс ҳолда бу ерда ҳосил йиғиш ва чорвачилик фермаларида ишлаш учун ҳеч ким қолмайди.

«Афсуски, ҳукуматдагиларнинг аксарияти ҳеч қачон сиёсатдан бошқа иш билан шуғулланмаган ва бизнес дуч келаётган инқирознинг кӯламини тушунмайди, дейди Шимолий Уэлсдаги Comtek технология компанияси раҳбари Аскар Шейбоний.– Икки миллионга яқин малакали ишчи Буюк Британияни тарк этди. Уларнинг ӯрнини  ким тӯлдиради?

Агар кимдир соддаларча  одамларни кӯчадан  олиб келиб,  ҳамма нарсага ӯргатамиз, деб ӯйласа, хато қилади.  Мамлакат йиллар давомида тайёр мутахассислар келишига ӯрганган. Ҳеч ким ӯз кадрларини тайёрлаш ҳақида қайғурмаган. Ҳукумат сиёсий догмалардан воз кечиб, прагматик бӯлиши керак”.

Агар илгари товарларни рӯйхатдан ӯтказиш бир неча дақиқалик иш бӯлган бӯлса, энди йиғилмаларни четлаб ӯтиш учун узоқ декларацияларни тӯлдириш, стандартларга мувофиқлигини тасдиқлаш керак. Умуман олганда, қоғозбозлик авжига чиқди.Евроиттифоқда яшовчи қариндошларга посилкалар юбориш энди божхона расмийлаштируви туфайли қимматга тушмоқда.

Европа қитъаси бундан ҳам катта йӯқотишларга учради – Британияга товарлар жӯнатиш 24 фоизга қисқарди. Натижада савдо айланмаси 44 миллиард фунт стерлинг йӯқотди. Йил охирига келиб, аҳвол бироз яхшиланди, аммо аввалги даражага эришилмади.

 

Умуман олганда, Brexit Британия иқтисодиётини тӯрт фоизга қисқартириши кутилмоқда. Шу билан бирга, чегарадаги бюрократия кучаяди: бугунги кунда Буюк Британия қитъадан келадиган товарлар учун божхона текширувларини бошлайди.

Шошилинч равишда имзоланган Шимолий Ирландия протоколи Буюк Британия ва минтақа ӯртасида ягона Европа бозорида қоладиган иқтисодий чегара яратади.

Парчаланиш жараёни қанчалик давом этишини вақт кӯрсатади. Британия ҳукуматида ҳали вақт бор.

Brexit келишувига кӯра, Буюк Британия  тарк этилган Европа Иттифоқига 39 миллиард фунт стерлинг ӯтказишга ваъда берган – улардан 14 миллиарди аллақачон жӯнатилган. Тӯловлар 2057 йилгача узайтирилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: