ЖАҲОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИ ӮЙИНЛАРГА ТОБЕЪЛИКНИ РАСМАН КАСАЛЛИК ДЕБ ТАН ОЛДИ

Ижтимоий ҳаётга ортиқча салбий таъсир кӯрсатадиган компютер ӯйинларига ҳаддан ташқари қарамлик 2022 йилдан расман касаллик деб ҳисобланади. 

Касалликлар ва улар билан боғлиқ соғлиқ муаммоларининг халқаро статистик таснифи ЖССТ томонидан янгиланган.

Янги маълумотларга кӯра, рӯйхатга компютер ӯйинларига қарамлик ҳам киритилган.

ЖССТ таснифига кӯра, агар компютер ӯйинларини ӯйнаш истаги бошқа манфаатлар устидан ҳукмронлик қила бошласа ва камида 12 ой давомида инсоннинг ижтимоий ҳаётига аралашса, бундай ташхис қӯйиш мумкин.

Компютер ӯйинларига ҳаддан ташқари қарамлик  бир йил ичида оилавий, ижтимоий, таълим, касбий ва ҳаётнинг бошқа соҳаларига салбий таъсир кӯрсатадиган бузилишларни кӯрсатиши керак.

ЖССТнинг психофаол моддалар  ва гиёҳвандлик хулқ-атвори бӯйича эксперти Владимир Поздняк РИА Новости билан суҳбатда аниқлик киритганидек, “ӯйинларга қарамлик” ташхисини фақат текширувдан сӯнг мутахассис қӯйиши мумкин.

Мутахассиснинг таъкидлашича, кӯпчилик байрам ва таътилда компютер қаршисида кӯпроқ вақт ӯтказади, жумладан, ӯйин ӯйнайди. Бироқ, бу уларда ӯйинларга қарамлик пайдо бӯлаётганига шубҳа қилиш учун ҳали сабаб эмас.

Эслатиб ӯтамиз, компютер ӯйинлари саноати вакиллари ӯйинларга қарамликни касалликлар рӯйхатига киритишга қарши чиққан. АҚШ, Канада, Европа, Бразилия ва Жанубий Африканинг кӯнгилочар дастурий таъминот ассоциацияси ва федерацияси қӯшма баёнотларида бундай қадам объектив илмий асослаш учун етарли эмаслигини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: