ТОЖИКИСТОН ВА ӮЗБЕКИСТОН СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Тожикистоннинг Ӯзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода 27 декабр куни Ӯзбекистон Республикаси сув хӯжалиги вазири Шавкат Ҳамраев билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Манбанинг ёзишича, суҳбатдошлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Ӯзбекистон томони 2021 йил минтақада қурғоқчилик йилларидан бири бӯлганини, икки давлат ӯртасидаги бу қийинчиликлар осонликча енгиб ӯтилгани ва деҳқонлар сув билан таъминланганини таъкидлади.

Элчи, шунингдек, Ӯзбекистон ва Тожикистон халқлари дӯстлиги жамияти раиси бӯлган Шавкат Ҳамраев билан икки халқ ӯртасидаги дӯстона муносабатларни янада ривожлантиришнинг устувор йӯналишларини муҳокама қилди.

 

Томонлар Наврӯз байрами арафасида ҳамкорликда маданий тадбирлар ӯтказиш муҳимлигини қайд этдилар.

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кӯра, жорий йилнинг 11 ойи давомида Тожикистоннинг Ӯзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 397 миллион долларни ташкил қилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: