УСМОНЗОДА: ТОЖИКИСТОННИНГ ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ ИТТИФОҚИГА ҚӮШИЛИШИ ХАВФСИЗЛИК УЧУН ЗАРУР, ФОЙДА ВА ЙӮҚОТИШЛАР ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ

Сиёсатшунос Хитойдан узоқлашиб, Россия билан бирга бӯлишга чақирмоқда.

Тожикистон Демократик партияси Раиси Саиджафар Усмонзода президент Эмомали Раҳмонни Тожикистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қӯшилишига кӯмаклашишга ва Россиядаги муҳожирлар муаммосига чек қӯйишга чақирди. Унинг сӯзларига кӯра, минтақадаги хавфсизликни ҳисобга олган ҳолда, партиянинг сиёсий кенгаши Тожикистон Россия билан яқинлашиб, ушбу иттифоққа аъзо бӯлгани маъқул, деган қарорга келган. Тожикистон ҳалигача иттифоққа аъзо бӯлиш чақириқларига “ӯрганяпмиз”, “шошилмаяпмиз”, деб жавоб қайтараётган бӯлса-да, Усмонзоданинг айтишича, бундай шароитда Тожикистон учун энг маъқул вариант ЕОИИга аъзо бӯлишдир.

Усмонзоданинг айтишича, Тожикистон(тожиклар)нинг Россия билан турли мамлакатлар таркибида  150 йилдан ортиқ биргаликдаги ҳаёти Шӯролар давридан бугунги кунгача давом этаётган  маданий, тил, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда,  бир хил геосиёсий маконда пайдо бӯлган жамоалар Россия билан бирга бу ташкилотда бӯлиш зарурлигини таъкидламоқда.ТДП раисининг таъкидлашича, минтақавий ташкилотлар, жумладан, МДҲ, ШҲТ, КХШТ доирасида Тожикистон Россия билан ӯз манфаатларини кӯпроқ ҳимоя қилиши мумкин бӯлган ҳақиқатни кӯрсатмоқда.

Усмонзода”Азия-Плюс”га берган қисқа интервюсида ушбу иттифоққа қӯшилиш билан боғлиқ айрим масалалар ва хавотирлар ҳақида ӯз фикрларини билдирди.

Сизнингча, Тожикистон ҳозирда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бӯлиши керакми?

 

— Бугун Россия Марказий Осиёда мавжуд ташкилот ва бирлашмалар доирасида қандайдир қарорсизликни бошдан кечирмоқда. Бошқача айтганда, бу мамлакатларнинг аксарияти Россия таклифларини тӯлиқ қабул қилмайди. Бошқа томондан, хавотирга ӯрин йӯқ, аммо минтақадаги хавфсизлик ҳозир 201-Россия ҳарбий базаси қӯлида. Ҳозир Афғонистонни назорат қилаётган “Толибон” фақат Россиядан қӯрқади.

Аввало, хавфсизлик жиҳати биздан аъзоликни қабул қилишимизни, Россия эса Тожикистондаги ҳарбий базасини мустаҳкамлаши ва минтақада хавфсизликни таъминлашни талаб қилади.

— ЕОИИ иқтисодий ташкилот, лекин сиз кӯпроқ хавфсизликка эътибор қаратяпсиз. Нега?

— Иқтисодий нуқтаи назардан, Марказий Осиё мамлакатлари товар айланмасининг тахминан 50-60 фоизи меҳнат муҳожирлари пул ӯтказмаларига боғлиқ. Шундай экан, Россиядаги муҳожирларга меҳнат қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши зарур. Тожикистон ташкилотга қӯшилиши билан муҳожирлар имтиёзларга эга бӯладилар ва натижада даромадлар ортади.

Дарҳақиқат, аъзоликдан сӯнг божхона тӯловларидан тушадиган даромад камаяди, аммо бу муҳожирларнинг даромадлари билан қопланади. Яна бир нарса борки, товар айирбошлаш ҳажми ортади. Маҳсулотларимизга  бугун Россия бозорида эҳтиёж бор, аммо қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорларида талаб даражасида сота олмаймиз. Россиядан ташқари Европа, Америка, Туркияга маҳсулотларимиз экспорт қилинмайди, чунки уларнинг стандартларига жавоб бермайди.

Шу пайтгача Тожикистон ташкилотга аъзо бӯлишга ҳали тайёр эмаслигини ва бошқа давлатлар тажрибасини ӯрганаётганини билдирган. Нима деб ӯйлайсиз, энди тайёрми?

— Бу ерда энди гап тайёрлик ҳақида эмас, зарурат ҳақида кетяпти. Булар минтақа ва мамлакат хавфсизлиги, меҳнат муҳожирлари ва савдо манфаатлари ҳамда бошқа эҳтиёжлар бӯлиб, шу асосда биз ушбу ташкилотга киришимиз керак. Тайёр бӯлиш ёки бӯлмаслик, фойда олиш ёки йӯқотиш – бу иккинчи даражали.

Сиз нафақат сиёсатчи, балки иқтисодчи ҳамсиз. Ташкилот фаолиятининг бошида иқтисодчиларимиз рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқара олмаган ва экспорт қила олмаган давлатлар ташкилотга аъзо бӯлган йирик мамлакатларга қарам бӯлиб қолади, деган эдилар. Бизнинг аъзо бӯлишимиз иқтисодиётга, бозор рақобатбардошлигига ва товар экспортига қай даражада таҳдид солиши мумкин?

 

— Ушбу ташкилотга аъзо бӯлиш бошқа мамлакатнинг мустамлакаси бӯлиб қоламиз дегани эмас. Шу билан бирга, бошқа манбалардан турли маблағларни жалб қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш имкониятига эга бӯламиз. Бугун Тожикистонда юзага келган муаммоларни фақат Россия орқали ҳал қилиш мумкин.

 

Сизнингча, ҳозирги вазиятда Тожикистон Ҳукумати ташкилотга аъзо бӯлиш бӯйича қарор қабул қилиши мумкинми?

— Жамиятнинг бир қатлами – партия Сиёсий кенгашининг фикрини баён қилдик ва ҳукумат буни инобатга олади, деган умиддамиз. Биз иқтисодий соҳада ҳам, сиёсий соҳада ҳам фаолмиз, ҳукумат қайсидир даражада бизнинг фикримизни тинглаши керак. Президентнинг уч-тӯрт маслаҳатчисидан ташқари, бошқалар – сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти ҳам иқтисод ва сиёсатни тушуниши ва таҳлил қилиши мумкин. Агар бу таклиф қабул қилинса, ЕОИИ бизга кӯп эшикларни очади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: