ЯПОНИЯ “СОҒЛОМ УЗОҚ УМР КӮРИШ” БӮЙИЧА ЖАҲОН РЕКОРДИНИ ӮРНАТДИ

Япония “соғлом узоқ умр кӯриш” бӯйича жаҳон рекордини ӯрнатди.

«Японияда эркаклар ва аёллар учун соғлом узоқ умр кӯриш ёши дунёдаги энг максимал даражага етди: аёллар учун 75,5 ёш, эркаклар учун 72,6 ёш.

2016 йилги маълумотларга нисбатан аёллар учун  умр давомийлигининг ӯсиши  0,59 йил ва эркаклар учун 0,54 йилни ташкил этди. 2001 йилдаги маълумотларга кӯра, “соғлом умр кӯриш” ёши аёллар учун 2,73 йилга, эркакларда 3,28 йилга ошган.

Шу билан бирга, Японияда ва “Кучли еттилик” мамлакатлари орасида ӯртача умр кӯриш даражаси эркаклар учун 81,41 ёш ва аёллар учун 87,45 ёшни ташкил этади.

«Тиббиёт технологияларининг ривожланиши билан бир қаторда, аҳоли гигиенаси, озиқ-овқат сифати, яшаш муҳитининг яхшиланиши, турмуш даражасининг ошиши туфайли ривожланган мамлакатларда ӯлим даражасининг қисқариши ва умр давомийлигининг ӯсиши кузатилмоқда. Лекин, ҳатто шу фонда ҳам Японияда умр кӯриш давомийлиги ва соғлом узоқ умр кӯриш ёши юқори даражада”,–  дейилади вазирлик ҳисоботида.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: