ҲАММА БИЛИШИ ЛОЗИМ: 1 ЯНВАРДАН РОССИЯДА НИМА ӮЗГАРДИ?

Россия ҳаётидаги ӯзгаришлар ҳар кимга ва ҳаётнинг барча соҳаларига таъсир қилади.

  Россияда 1 январдан бошлаб бир нечта янгиликлар кучга кирди. РИА Новости томонидан янги қонунлар, тӯловлар ва қоидалар тӯплами жамланган.

Масалан, ижтимоий тӯловлар ӯзгарди: 2022 йил январ ойидан бошлаб энг кам иш ҳақи 13890 минг рубл, яшаш минимуми 12654 рубл, пенсиялар 5,9 фоизга индексация  қилинади.

Сигаретанинг минимал нархи бир қути учун 112 рублгача кӯтарилди.

Москвадаги метро чиптаси энди 61 рубл туради, абонементлар нархи ҳам ошди.

Москвадаги уй-жойларнинг кадастр қиймати 21 фоизга ошади, 2022 йил январ ойидан бошлаб Москва квартиралари учун солиқ 10 фоизга ошади.

2022 йил январ ойидан бошлаб “Тезкор тӯлов” тизими орқали нафақат фуқаролар, балки юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам бир-бирларига пул ӯтказишлари мумкин.

Россияликларнинг баъзи бир  қуролларга эга бӯлишнинг минимал ёши 18 ёшдан 21 ёшга ӯзгартирилди.

 

Банк ҳисобларида 1 миллион рублдан ортиқ маблағ бӯлган россияликлар фоиз даромадларидан солиқ тӯлашлари керак, банклар ва уларнинг мижозлари ҳам маълумотларни яширганликлари учун янги жарималар тӯлашлари керак бӯлади

 

2022 йилдан бошлаб хонадонларга фақат ақлли электр ҳисоблагичларини ӯрнатиш мумкин.

1 январдан меҳнат фаолиятини қонунийлаштирмаган муҳожирлар РФ ҳудудидан чиқариб юборилиши мумкин, иш берувчилар эса ноқонуний ишлатганликлари боис  ҳар бири учун 800 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.

Халқаро IT гигантлари Россияда ӯз ваколатхоналарини очишлари керак.

«Яндекс» 2022 йилдан Google билан биргаликда Россияда сотиладиган гаджетларга сукут бӯйича танлаш мумкин бӯлган қидирув тизимига айланади.

Бундан ташқари, алкогол ишлаб чиқаришнинг мезонлари яна бир бор  кучайтирилди: Россияда энди узумдан бошқа мевалардан тайёрланган “олхӯри шароб”ларини вино деб аташ таъқиқланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: