ДУШАНБЕ-ЧАНОҚ ТРАССАСИДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ЧЕКЛАНМОҚДА

IRS компанияси М-34 йўналишидаги баъзи транспорт турлари учун қатнов чекловларини эълон қилди.

Душанбе-Хужанд-Чаноқ автомагистралида транспорт воситаларининг айрим турлари учун чекловлар жорий этилган. Бу ҳақда IRS компаниясининг автомагистралга хизмат кўрсатиш филиали томонидан хабар қилинади.

1 январ арафасида филиал матбуот хизмати кучли қор ёғиши туфайли автомагистралнинг вақтинча ёпилишини эълон қилди. Хабарда қайд этилишича, қорни тозалаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Қатновнинг қайта тикланиши 2 январ куни филиалнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги постидан маълум бўлди.

Йўл энди юк автомобиллари ва прицепли автомобиллардан ташқари барча транспорт воситалари учун очиқдир. Шунингдек, қорли йўлда ҳаракатланишга тайёр бўлмаган ва олд ғилдирак тортиши бўлмаган автомобиллар йўлга чиқиши тавсия этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб Душанбе-Хужанд-Чаноқ трассасида йўл тўловлари учун тарифлар ўзгарган.

Демак, енгил автомобиллари эгалари банк ўтказмаси орқали яна ўртача 2-4 сомоний ва нақд 12 сомонийгача пул тўлашлари керак бўлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: