ПАНЖАКЕНТДА НОҚОНУНИЙ КӮМИР ҚАЗИБ ОЛИШ ОҚИБАТИДА ТӮРТ КИШИ ҲАЛОК БӮЛДИ

Суғд вилоятининг тӯрт нафар фуқароси ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Фожиа Тожикистон шимолида, Панжакент шаҳрида содир бӯлди, деб хабар қилмоқда Республика Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитети.

Улар 2 январ куни Ишакон мавзеси яқинидаги конда кӯмир қазиб олиш чоғида ис газидан заҳарланган.

Вафот этганларнинг икки нафари ака-укалар бӯлган.

«2 январ куни Суғд вилояти Панжакент шаҳри Моғиён қишлоқ жамоати Гезани Поён қишлоғида яшовчи тӯрт нафар фуқаро ноқонуний кӯмир қазиб олиш вақтида хавфсизлик чораларига риоя қилмагани учун ис газидан заҳарланди”, дейилади Фавқулодда вазиятлар комитети матбуот хизмати хабарида.

Кечқурун эркаклар қайтмагандан сӯнг, қариндошлари бонг уришган.

Соат 20:30да улар воқеа жойига бориб, махсус нафас олиш асбоблари ёрдамида ичкарига киришди ва вафот этганларни топишди.

Терговчилар ҳодиса тафсилотларини ӯрганмоқдалар, воқеа жойида тезкор гуруҳ ишламоқда.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар комитети алоҳида шахслар ёки кӯмир конларида мустақил равишда кӯмир қазиб олишга уринишларга йӯл қӯймаслик илтимоси билан мурожаат қилди.

Аввалроқ Суғд вилоятида бир вақтнинг ӯзида бир нечта шаҳар ва ноҳияларда маҳаллий кӯмирни аҳоли учун қулай нархларда сотиш нуқталари ташкил этганликлари ҳақида  хабар берилган эди.

Кӯмирнинг катта партиялари бозор нархидан арзонроқ нархда харидорларга тақдим этилган. Бу вилоят аҳолиси ӯзларини қиш мавсумида уйларини иситиш учун  ёнилғи материаллари билан таъминлашлари учун  амалга оширилган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: