РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ: МДҲ МАМЛАКАТЛАРИДА COVID– ПАСПОРТЛАРИ ӮЗАРО ТАН ОЛИНИШИ ЭЪТИРОЗЛАРГА САБАБ БӮЛМАЙДИ

МДҲ мамлакатлари ҳудудида эмланганлик ҳақидаги сертификатларни тан олишнинг мақбул ечимини аниқлаш учун тафсилотлар ишлаб чиқилмоқда.

МДҲ мамлакатларида коронавирусга қарши эмланганлик сертификатларини ӯзаро  тан олиш масаласи ҳеч қандай принципиал  эътирозларни келтириб чиқармайди.

Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига берган интервюсида Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбари ӯринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

«МДҲ мамлакатларида эмланганлик паспортларини ӯзаро тан олиш масаласи принципиал жиҳатдан ҳеч қандай эътироз туғдирмайди”,– деди ИИВ  раҳбари ӯринбосари.

Бироқ, унинг сӯзларига кӯра, бу мураккаб муаммо эканлигини унутмаслик керак.

Бу бир вақтнинг ӯзида соф тиббий жиҳатлар билан, шунингдек, шахсий маълумотлар ва тиббий сирни ҳимоя қилишни таъминлаш масалалари билан боғлиқ.

Турли ҳуқуқий ва техник масалалар ҳам аниқланиши керак.

Шу билан бирга, Руденко қӯшимча қилдики, ҳозирги вақтда тафсилотларнинг барчаси ихтисослашган мутахассислар томонидан эмлаш сертификатларини тан олиш муаммосини ҳал қилишнинг мақбул ёндашувини аниқлаш учун турли даражаларда ишлаб чиқилмоқда.

«Умид қиламизки, бу фаолият яқин келажакда муваффақият билан якунланади”, – деб аниқлик киритди ташқи ишлар вазири ӯринбосари.

Эслатиб ӯтамиз, Қозоғистон Республикаси президенти Қосим–Жомарт МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида ушбу ҳужжатни ӯзаро тан олишни тезлаштиришни таклиф қилган эди. Унинг сӯзларига кӯра, бундай қадам фуқароларнинг Ҳамдӯстлик мамлакатлари бӯйлаб ҳаракатланишини соддалаштиради.

2021 йил май ойининг охирида МДҲ давлатлари бош вазирлари Ҳамдӯстлик мамлакатларида эпидемия тарқалишининг олдини олишга қаратилган юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашиш бӯйича қӯшма чора-тадбирлар режасини имзоладилар.

Шунингдек, у инфекцияларнинг олдини олиш ва назорат қилишда давлатлар салоҳиятини ошириш учун мӯлжалланган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: