ТОЖИКИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ВА ХИТОЙНИНГ МАХСУС ВАКИЛИ ИККИ ТОМОНЛАМА МУНОСАБАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Давлат Кенгашининг Евросиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Ҳуэй билан 3 январ куни учрашди.

Учрашув Тожикистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтди, бу икки дўст мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихида муҳим воқеа, деб хабар бермоқда ТР ташқи ишлар вазирлиги.

Томонлар Хитой 1992 йил 4 январ куни Тожикистон Республикасининг мустақиллиги ва суверенитетини тан олган биринчи давлатлардан бири эканини таъкидладилар ва бу яқин қўшничилик муносабатлари, дўстлик ва турли соҳаларда кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни имкон қадар тезроқ ўрнатишга имкон берди.

Сирожиддин Муҳриддин ва Ли Ҳуэй 30 йил мобайнида икки дўст мамлакат ўртасидаги муносабатлар узоқ йўлни босиб ўтгани, муҳим воқеаларга бой бўлгани ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли кенг қамровли стратегик шериклик даражасига етганини мамнуният билан қайд этишди.

Шунингдек, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, Тожикистон ва Хитой ўртасида турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича икки давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, саноат, энергетика, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида Тожикистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ҳамда минтақадаги хавфсизлик вазияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Манбага кўра, Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгашининг Евросиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй Хитой ва минтақа давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Тожикистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларига ташриф буюрган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: