ҚОЗОҒИСТОН ҲУКУМАТИ МАМЛАКАТДА НОРОЗИЛИК НАМОЙИШЛАРИ БОШЛАНГАНИДАН СЎНГ ГАЗ НАРХИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ВАЪДА БЕРДИ

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин топшириғи билан Манғистоғ вилоятидаги ижтимоийиқтисодий вазиятни кўриб чиқиш учун ҳукумат комиссияси тузилди, у ерда 2 январдан буён газ нархининг ошишига қарши норозилик митинги ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда «Фергана».

«Ҳукумат суюлтирилган газ нархини тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги газ қуйиш шохобчалари эгалари устидан  нарх-навони кўтарганликлари бўйича тергов ишларини бошлаб юборди. Айни пайтда, Манғистоғ вилоятида газ станциялари эгаларининг, бизнес ижтимоий масъулият қисми сифатида 1 литр учун 120 дан 85-90 тангагача газ нархини камайтиришлари учун қарор қабул қилинди,» деб хабар беради Бош вазир матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, ҳукумат » узоқ муддатли нарх барқарорлигини таъминлаш ва нарх-наво коридорларини ўрнатиш орқали газ нархларида спекулятив сакрашларнинг олдини олиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш ниятида».

Янги йилдан буён автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида газ нархининг ошишига қарши митинг Жанаозенда 2 январ куни эрталаб бошланган. Юзлаб одамлар шаҳар марказида тўпланган, асосан ҳайдовчилар газ нархини 120 ($0.28)дан 60 тангагача камайтиришларини  талаб қилишди. Шу куни норозилик намойишига яқин атрофдаги қишлоқлар ва Актау шаҳри аҳолиси қўшилди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳукуматга Жанаозендаги вазиятни зудлик билан кўриб чиқишга кўрсатма бериб, намойишчиларни қонунлар ва жамоат тартибига риоя қилишга чақирди.

3 январ куни Манғистоғ вилоятидаги бир қатор корхоналар ишчилари расмийларга намойишчиларнинг газ нархини пасайтириш ҳақидаги талаблари бажарилмаса, ишни тўхтатиш билан таҳдид қилишди.

Шу куни Остонада полиция Жанаозендаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун хон Кенесари ҳайкали ёнига келган бир неча кишини қўлга олди. Олмаотада полиция эрталабдан шаҳарнинг Марказий майдонларига йўлак ва йўлларни тўсиб қўйди. Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ўтишига тўсқинлик қилди. Шаҳар марказида мобил интернети ишламайди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: