ЖССТ РАҲБАРИ: КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ 2022 ЙИЛДА ТУГАШИ МУМКИН, АГАР ”ВАКЦИНА ТЕНГСИЗЛИГИ”НИ БАРТАРАФ ҚИЛА ОЛСАК

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус 2022 йил коронавирус пандемиясининг сӯнгги йили бӯлиши мумкинлигини айтди, бироқ дунё давлатлари вакциналарни тарқатишдаги адолатсизлик ва тенгсизликка барҳам беришга муваффақ бӯлишсагина бунга эришиш мумкин, хабар беради ВВС Russian ахборот хизмати. 

Ӯзининг Янги йил мурожаатида Гебрейесус “Омикрон” штаммининг пайдо бӯлиш сабабини “тор миллатчилик ва баъзи мамлакатлар томонидан вакциналарнинг ҳаддан ташқари ғамлаб қӯйилиши” деб атади. Унинг сӯзларига кӯра, бу ёндашув “Омикрон” пайдо бӯлиши учун идеал шароитни яратади.

«Адолат тамойили вайрон этилиши қанчалик давом этса, бу вируснинг кейинги ӯзгариши хавфи шунчалик юқори бӯлади, биз буни на олдини оламиз ва на башорат қила оламиз”, деди ЖССТ раҳбари.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, пандемиянинг уч йили давомида дунёда Ковидга қарши кӯплаб воситалар, жумладан, 8,5 миллиарддан зиёд эмлаш воситалари ишлаб чиқарилдики, бу миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган.”Пандемиянинг учинчи йилига кирар эканмиз, мен ишонаманки, бу йил биз уни якунлайдиган йил бӯлади, лекин бунинг учун барчамиз бирлашишимиз лозим,–   қайд этди у.– Агар  биз адолатсизликка барҳам берсаккина пандемияга барҳам бера оламиз”.

 

Дунё бӯйлаб Янги йил байрами камтарона кутиб олинди. Пандемия туфайли бутун дунё бӯйлаб Янги йил байрамлари  одатдаги вақтларга қараганда сезиларли даражада ихчамроқ бӯлди.

 

Пандемия ҳақида бошқа янгиликлар:

  • ”Омикрон” биринчи марта “кашф этилган” ЖАРда тунги вақтда кӯчага чиқиш таъқиқи бекор қилинди. Расмийларнинг таъкидлашича, янги вариант авж олиш чӯққиси ӯтиб кетган бӯлиши мумкин.
  • Немис вирусологи Христиан Дростеннинг ZDF телеканалида айтишича, “Омикрон” соғлик учун бундай даҳшатли оқибатларга олиб келмаслигини ҳисобга олсак, бу қиш “нисбатан мӯътадил” бӯлади.
  • Дунёнинг бир қанча мамлакатлари, жумладан, Буюк Британия, Италия ва Грецияда бутун пандемия даврида инфекциянинг рекорд даражаси қайд этилган.
  • Дунё бӯйлаб авиакомпания ходимларининг касаллиги туфайли парвозларни бекор қилиш давом этмоқда, бир неча минг ҳолатларнинг ярми АҚШда содир бӯлган.
  • Исроил дунёдаги давлатлар ичида биринчи бӯлиб тӯртинчи ковидга қарши вакцинани  тасдиқлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: